ОАВ: Малком 2 август куни "Зенит" сафида тиббий кўрикдан ўтади

31 июл 2019, 21:00
"Барселона" ярим ҳимоячиси Малком "Зенит"га ўтишга яқин.

Бразилиялик футболчи 2 август куни тиббий кўрикдан ўтади, дея ёзмоқда Sky Sport Italia нашри.

Аввалроқ, "Барселона" ўйинчи учун 40 миллион евро талаб қилганди. Шартномада яна 5 миллион евро бонуслар сифатида қайд этилади.

Хабар берилишича, "Зенит" ўйинчига йилига 6,5 миллион евро миқдорида маош беради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sport.sky.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›