UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Н.Юлдашев: Қўқон кундалиги Янгиликлар

Н.Юлдашев: Қўқон кундалиги

Қўқонга келмаганимга ҳам анча бўлди. Аслида бу шаҳар менга бегона эмас, футболимизга-ку айтмасангиз ҳам бўлаверади.
Қўқон ўзбек футболининг ватани. Бундан 15 йиллар аввал ҳар йили оилавий Бувайда туманига келардик. У ердаги қумнинг иссиғи минг дардга даво дейишади. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Оёқ оғриғи дейсизми, бел оғриғи, барига иссиқ қум даво. Албатта бу реклама эмас, ишонмасангиз ёзнинг чилласида бир Қўқонга келинг.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Янгиқўрғон туманида ажойиб футбол тадбири бўлиб ўтди. 2-3 кун аввал Исломбек менга бу тадбир ҳақида айтганида қизиқиб Қўқонга келишни режа қилдим. Келиб афсус чекмадим. Балки ташкилотчилик у қадар кучли бўлмагандир. Лекин стадионга келган мухлислар ўтмиш юлдузларининг ўйинларидан яна бир бор баҳра олдилар. Одатда бундай шоу учрашувлар бизда деярли ўтказилмайди. Кичик туман амалга оширган иш эса тақсинга лойиқ. Кимсан, ака ука Дўрмоновлар, Сергей Лебедев, Шуҳрат Рахмонқулов, Нўъмон Ҳасанов...

Баъзан Усэйн Болт ва Михаэль Шумахер футбол шоуларида қатнашиб турадилар. Шумахерни ҳозирги ҳолатини барчамиз биламиз. Шундай тадбирлар, шунақанги реклама қилиб юбориладики, футболга қизиқмайдиган кишини ҳам эътиборини жалб этади. Ҳудди шу иш кеча Янгиқўрғонда бўлди. Бокс бўйича Сидней олимпиадаси чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев жамоани сардор сифатида майдонга олиб тушди.

Қўқонга келишимдан биринчилардан бўлиб ҳаммангизга таниш "Mexanik-14" (Абдурашид) топган эдилар. Ўйиндан кейин самоворга "Maks Kokand" (Мақсуд), "Baxa oddiy bola" (Баҳодир), "Champion6363" (Музаффар) "AbrorAxmad" (Аброр) ва ҳали ўз никига эга бўлмаган Мақсадбеклар билан гурунг қилдик. Гарчанд сайтда ники бўлмасада, Мақсадбек ҳамма хабарни бирма бир синчиклаб ўқиб борар экан.

Мен кўпинча сайтдаги ўқувчиларни сўкинмасликка, таълим тарбияга чақираман. Кеча ўқувчилар билан бўлиб ўтган кичик учрашувимизда бу масалага алоҳида тўхталдик. "Champion6363", "AbrorAxmad" ва "Mexanik-14" каби ўқувчиларимизнинг ёшлари мендан катта, аммо баъзи ўқувчилар уларга ҳудди укасидек мурожаат қилганини кўраман. Нафақат уларга, балки бошқа ёши катталарга нисбатан ҳам ҳурматсизликлар бўлади. Бундай паллада уларни аямасдан ўчириб юборишим ҳам бежиз эмас. Буни сайтимизнинг фахрий юзерлари ҳам тўғри йўл эканлигини такидлаб ўтишди. Одоб ахлоқ номарларига риоя қилишга нима етсин. Қизиғи шундаки, "Mexanik-14" мени меҳмонхондан олиб кетар эканлар, йўлда бир йигит чиқди. Машинада ўтирган йигитлардан бири, "сайтингизда "AbrorAxmad" дегани бор", деса, орқамизда ўтирган янги дўстимиз, "ўша менман-да" деб жилмайиб қўйди. "Maks Kokand" билан эса верутал дўстлар самоворда танишдилар. Уларнинг орасида Музаффар ака ("Champion6363") нинг ҳурматлари анча баланд экан. Ёшлари ҳам кичик эмас. Ҳуллас, сайт ва сайтдаги ходимлар тўғрисида ҳам гаплашдик. Энг муҳими биринчи лигани тўхтатамаслик борасида "буйруқ" олдик.

Бугун эса яна бир катта футбол байрами бўлади. Объективимиз нигоҳи "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашувига қаратилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика