

Хабарларга кўра, агар "Ньюкасл" саудияликлар томонидан харид қилинадиган бўлса, 61 ёшли италиялик мутахассис клуб бош мураббийи бўлиши мумкин.
Спалеттининг сўнгги клуби "Интер" бўлган эди, у клубдан 2019 йилда кетган.
Эслатиб ўтамиз, Лучано 2009-2014 йиллар давомида Россиянинг "Зенит" клубини бошқарган.



