"Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" Заньоло учун курашади
14 янв 2023 18:52
Янгиликлар
"Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" Заньоло учун курашади
Италиянинг "Рома" клуби аъзоси Николо Заньоло Премьер-лига клублари қизиқиши доирасига тушиб қолди.
Рим клуби ярим ҳимоячисини қўлга киритиш учун "ҳаккалар" "Тоттенхэм"ни курашга чақирмоқда. Италия жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзида ниҳоясига етадиган 23 ёшли футболчи билан "Рома" янги битимни муҳокама қилаётгани ҳақида ҳеч қандай хабар берилмади.
Футболчи ёзда "Олимпико"ни тарк этиши мумкинлиги очиқлангач, уни бир неча клублар кузатишни бошлади. Унга Шимолий Лондондан жиддий қизиқиш бор, ҳозирда Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни банд этган Эдди Хау бошқарувидаги жамоа ҳам таркибини у билан кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
Заньоло ушбу мавсум Жозе Моуринью жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири бўлди ва барча турнирларда жами 17 та ўйинда майдонга туширилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар