"Ньюкасл" АПЛ ой совринларини "супуриб олди"

Оқил Абдубарноев
11 ноя 2022
"Ньюкасл" клуби аъзолари Премьер-лигада октябрь ойининг учта совринини қўлга киритди.

Жумладан, Эдди Хау АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Англиялик мутахассис шогирдлари ўтган ойда 6 ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.

Шунингдек, клуб форварди Мигель Альмирон ойнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши гол муаллифига айланди.

"Ньюкасл" жамоаси айни дамда АПЛ турнир жадвалида 27 очко билан 3-ўринда бормоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sports