UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  42 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

"Ньюкасл" – "Манчестер Сити" 0:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

"Ньюкасл" – "Манчестер Сити" 0:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

АПЛ 1-туридан ўрин олган "Ньюкасл" – "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Англия чемпионати, 1-тур.

"Ньюкасл" – "Манчестер Сити" 0:2
17 август, 20.00, «Сент-Джеймс Парк»

Бош ҳакам
: Мартин Аткинсон.

Голлар: Силва (39), Агуэро (90)

Ньюкасл
– Крул, Уильямсон, Дамметт, Колоччини, Янмат, Колбэк, Анита (Обертан, 63), Кабелла, Сиссоко, Гуффран (Аарон, 74), Ривьер (Аёзе, 84).
Манчестер Сити – Жо Харт, Коларов, Компани, Демичелис, Клиши, Яя Туре, Фернандо, Сильва, Насри (Милнер, 78), Жеко (Агуэро, 84), Йоветич (Фернандиньо, 73).

Огоҳлантиришлар
: Силва (34), Демичелис (54), Коларов (57), Компани (75), Янмат (78), Фернандо (87).
                       
                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       ЯНГИЛАШ

Эътиборингиз учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Ҳа айтганча, бугун Сизнинг хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча...

Учрашув якунланди!


90+3`
Ўйин тақдири ҳал бўлди. "Сити" мавсумни ғалаба билан бошлайдиган бўлди.

90+2` ГООООООООООООООЛ! АГУЭРО! Серхио Агуэро дастлабки зарбасини Крул қайтарди, аммо қайтган тўпни Агуэро дарвозага жойлаб қўйди, 0:2.


90+1`
СИССОКО!!! АЖОЙИБ вазиятни кўкка совурмоқда.

90`
Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
Сўнгги дақиқаларда майдон эгалари олдинга боришга мажбурдирлар. Таблодаги ҳисоб шуни тақозо этмоқда. Лекин ҳозирча булардан наф чиқаётганича йўқ.

87`
Фернандо қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилмоқда.

87`
Янги туширилган футболчилар ўйинни бироз жонлантиришга эришишди.

85`
Аёзе тушиши билан қулай вазиятга эга чиқди. Унинг йўллаган зарбаси хавфли чиқди, лекин ноаниқ.

84`
"Ньюкасл"да ҳам охирги ўзгариш. Ривьер ўрнига Аёзе тушди.

83`
"Сити"да сўнгги ўзгариш. Секин ҳаракатланувчи Жеко ўз ўрнини Агуэрога бўшатиб берди.

81`
Тезкорлик, шиддат ва ҳужумлар ёмғирисиз ўтаётган ўйин. Ҳа, бу АПЛ.

79`
Меҳмонларда таркибида ўзгариш. Самир Насри ўрнига Милнер туширилди.

78`
Компани ва ундан кейин Янмат ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

77`
Навбатдаги стандарт вазияти самарасиз якунланди. "Ньюкасл" сафида гол ура оладиган футболчи топилмаяпти.

75`
Майдон эгалари таркибида ҳам навбатдаги ўзгарий руй берди. Гуффран ўрнига Аарон тушди.

74`
Яя Туренинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. Лекин ундан ортиғи эмас.

73`
"Манчестер Сити" сафида ҳам ўзгариш. Йоветич ўз ўрнини Фернандиньога бўшатиб бермоқда.

69`
Меҳмонлар ҳам ҳужум қилишмоқчими? Ёки бошқа тўп киритиш шарт эмасми?

68`
Майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришмоқчими?

"Ньюкасл" сафида ўзгариш руй берди. Анита ўрнига Обертан майдонга тушди.

64`
Қанотдан узатиб берилган тўпга Жо Харт биринчи бўлиб чиқди ва хавфни баратараф этди.

62`
Гуффран бурчак тўпи ишлаб олди.

60`
Йоветич ҳимоячидан узиб кетди ва рақиб дарвозаси сари юриш қилди. Унинг йўллаган зарбасини ҳимоячи тўсиб қолди.

58`
Жарима тўпидан узатиб берилган тўпни Уильямсон боши билан дарвозага йўллади. Лекин бироз ноаниқ.

57` Огоҳлантириш.
Бу сафар Коларов.

56`
Йоветичнинг зарбасига аниқлик етишмади.

55` Майдон эгалари ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади.

54`
Кабеллани Демичелис қўполлик билан тўхтатиб қўйди. Аткинсон унга огоҳлантириш кўрсатди.

52`
"Ньюкасл" ҳисобни тенглаштириш учун қулай вазиятга эга бўлганди. Аммо улар бундан наф чиқара олишмади.

50` ВАЗИЯТ! ХАВФЛИ ВАЗИЯТНИНГ ХАВФЛИСИ! Гуффран!
Бурчак тўпидан сўнг жарима майдончаси ичида Гуффран қулай вазиятга эга чиқди. Лекин ҳимоячилар унга қаршилик қилишди.

48`
Жамоалар ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти.

47`
Иккинчи 45 дақиқалик самаралироқ ўтишига умид қиламиз.

46` Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45`
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43`
"Ньюкасл" биринчи бўлимда айтарли хавфли вазиятлар ярата олишмаяпти. Меҳмонлар эса бу борада рақибларига нисбатан яхшироқ кўрсатичга эгалар ва таблодаги ҳисоб ҳам адолатдан.

41`
Киритилган голдан кейин меҳмонлар тўпни кўпроқ ўз назоратларида ушлаб туришибди.

39` ГООООООООООООООООООООООЛ! СИЛВА! Меҳмонларнинг уюштирган бу сафарги ҳужуми самарали якунланди. Эдин Жеконинг чиройли тарзда узатиб берган пасидан сўнг, Давид Силва тўпни дарвозага аниқ йўллади, 0:1.

33`
"Ньюкасл"нинг ҳужуми якунига етмай қолмоқда. "Сити" эса тезкор қарши ҳужумга ўтган эди. Аммо уларнинг ҳам ўйлаган режаси рақиб томонидан бузиб қўйилмоқда.

31`
Йоветич дарвозага зарба йўллади, лекин рақиб ҳимоячиси тўп йўлига туғаноқ бўлди...

29`
Биринчи тур ўйинида Яя Туре ҳам "ўзбекча" тўп узатиши мумкинлигини исботлади...

27`
Эдин Жеко Коллочинига тўпни олдириб қўйди. Хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди..

25`
Тим Крул тўпни тепиб юборди...

23`
Русча айтганда, "бей, беги" ўйини давом этмоқда.

20`
АПЛ старти кўпчилик кутганидек ёрқин ўйинлар билан бошланмаяпти. Ҳозирча бори шу. Қозонда бори чўмичга чиқади деганларидек. Мавсум бошида айтарли қозонда кўп нарса бўлмайди, АПЛда.

18`
Жамоалардан ёрқин ўйин кутган футбол мухлисларини ҳозир тушунса бўлади. Ҳозирча улар кутган ўйин бўлмаяпти.

16`
Кабелла ўзининг "айёрона" зарбаси билан Жо Хартни чув туширмоқчи бўлди. Аммо ўхшамади.

14`
Ҳа, тўғри топдингиз. Бу ўша жаҳон чемпионатида Луи ван Гал томонидан Коста-Рика билан бўлган ўйинда ўзгача "кашф" этилган Крул бўлади.

12`
Коларов чап қанотдан мезбонлар мухлисларини ҳаяжонга сола олди. Унинг уюштирган "рейди" анча хавфли чиқди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб, вазиятни юмшатишга эришди.

11`
Колбэк ва Сиссоко ўйлаган режаси амалга ошмай қолди. Жавобан Самир Насри олдинга борди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади. Лекин Крул ўз ўрнида.

9`
"Сити"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми узилиб қолди. Коларов тўпга етиб келолмади.

7`
майдон марказида яхшигина кураш кечмоқда. Гоҳ бу жамоа, гоҳ у жамоа олдинга интилмоқда. Лекин ҳимоячилар уларни ҳужумини тўхтатиб қўйишмоқда.

5`
Бу Англия чемпионати. Майдонда олтита франциялик футболчи.

4`
Эдин Жеко ажойиб вазиятга чиқиб борди ва тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Лекин Крул ўз вақтида тўпга чиқиб борди. Хавфли вазият!

3`
Тўп асосан мезбонларда, ҳозирча.

2`
"Ньюкасл" узун пас орқали ҳужумга ўтмоқчи бўлди. Лекин узатиб берилган тўпга Жо Харт ҳаммадан биринчи эгалик қилди.

1` ЎЙИН БОШЛАНДИ! Биз ҳам бошладик...


Бугунги ўйинни Мартин Аткинсон бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Энг қизиғи шундаки, бугунги жамоаларнинг бошланғич таркибига назар ташласангиз, асосий таркибда бор-йўғи учта англиялик бўлган футболчиларни кўришингиз мумкин бўлади. Булар "Манчестер Сити" сафидан Жо Харт. "Ньюкасл" сафидан эса, Уильямсон ва Колбэк. Қолган 19 футболчи эса легионер ҳисобланишади.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Англия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Манчестер Сити" учрашувидан ўз репортажимизни бошлаймиз. Англиянинг амалдаги чемпиони бугун "Ньюкасл" меҳмони бўлади. Мануэль Пеллегрини жамоасини қийин старт кутаётгани табиий. Ўз мухлислари кўз олдида мезбонлар ҳам ижобий натижа учун курашишлари аниқ. Демак бизни қизиқарли бўлиши кутилаётган 90 дақиқалик футбол баҳси кутмоқда десак муболаға бўлмайди.

- Учрашув соат 20:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика