

Бу сумма Англия футбол лигаси (EFL) берадиган пулдан 10 баробар кўпроқ, лекин клубнинг саудиялик хўжайнлари тарихий натижа қайд этилса, ўйинчиларни тақдирлаш ниятида. Жамоа 48 йилдан буён соврин юта олмаяпти.
Бонус пули футболчилар ўртасида бўлинади. Бунда ҳар бир ўйинчи бу мавсум ўтказган ўйинлар ва дақиқалар инобатга олинади. Бош мураббий Эдди Хау ҳам шартномасида белгиланган мукофот пулига эга бўлади.



