"Ньюкасл" "Челси" ҳимоячисини ижарага олди

Sherzod Nurmatov
22 авг 2023, 17:50
"Ньюкасл" "Челси" ҳимоячиси Льюис Холлни ижарага олганини эълон қилди.

18 ёшли англиялик футболчи 2023/24-йилги мавсум охиригача "ҳаккалар" сафида тўп тепади. Ўйинчи 20-рақамни танлади.

Ижара муддати тугагач, "Ньюкасл" футболчининг шартномасини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Холл 2022/23 йилги мавсум 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Transfermarkt портали унинг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com