Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"
11 окт 19:33
Янгиликлар
Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"
Ўзбекистон ҳамда Туркия U17 термалари иштирокидаги ўртоқлик ўйини 2:2 ҳисобида якун топди.
Баҳсда ҳисобни 2:2 кўринишига келтирган Нурбек Сарсенбаев ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
- Бугунги ўйин яхши ўтди. Бошида ўйинга мослаша олмадик. Иккинчи бўлимда мослашиб, яхши ўйин кўрсатдик. Кейинги учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
- Ўзбекистон термаси Европанинг турли термаларига қарши ўйнамоқда. Осиё термаларига қарши баҳслардан кўра бу ўйинлар қанчалик самара бермоқда?
- Барибир Европа термалари кучлироқ бўлади. Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади, - деди Сарсенбаев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар