UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

"Нурафшон" - "Ғиждувон“. Превью Янгиликлар

"Нурафшон" - "Ғиждувон“. Превью

Бугун Ўзбекистон Про-лигасининг 14-тури доирасида "Нурафшон" жамоаси ўз майдонида "Ғиждувон"ни қабул қилади.

Айни дамда Про-лиганинг "Б" гуруҳида етакчилик қилаётган пойтахт вилояти жамоаси вакиллари турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган клуб билан баҳс олиб боради.

"Нурафшон" ҳам Бухоро жамоаси ҳам яхши ҳолатда. Жамоалар ўтган турда ижобий натижаларни қайд эта олишди. Жумладан, "Ғиждувон" ўз майдонида "Зомин"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "йўлбарс"лар сафарда "Ёзёвон" билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Икки жамоанинг орасидаги фарқ 3 очкони ташкил этмоқда.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида 2:1 ҳисоби қайд этилган. 4-тур доирасида кечган учрашувнинг 8-дақиқасида Фарруҳ Шотурсунов ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида эса Баҳром Нарзуллаев ҳисобни теенглаштирганди. 86-дақиқада эса Азизбек Муротов пенальтидан гол киитиб, жамоасига ғалаба келтирганди.

"Нурафшон" ҳам, "Ғиждувон" ҳам ўзининг сўнгги 5 учрашувида 3 ғалаба қайд этди, 1 марта дуранг ўйнаб, 1 бора рақибига мағлуб бўлди.

Бугунги учрашувни тажрибали Олимжон Толибжонов бошқариб боради. Унга қанотларда Шохруҳ Азамов, Равшан Копадзе ёрдам беради. Ўйин назоратчиси сифатида Файзулло Ҳасанов ишлайди. Учрашув комиссари - Шерзод Ражабов.

"Нурафшон" - "Ғиждувон" учрашуви бугун соат 18:00да Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика