Нойштедтер «Фенербахче» билан 3 йиллик шартнома тузди
06 июл 2016 13:55
Янгиликлар
Нойштедтер «Фенербахче» билан 3 йиллик шартнома тузди
Россиялик ярим ҳимоячи Роман Нойштедтер «Фенербахче»га кўчиб ўтди.
Бугун тонгда 28 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва Истанбул клуби билан 3 йиллик шартнома тузди. Россия терма жамоаси аъзоси «Шальке»ни эркин агент сифатида тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, Нойштедтер Россия терма жамоаси сафида Евро-2016да иштирок этди.
Фикрлар