UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  46 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  13 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  27 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  14 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

Нойернинг ноёб ўйини ҳақида: бу услуб аслида ким томонидан яратилган? Янгиликлар

Нойернинг ноёб ўйини ҳақида: бу услуб аслида ким томонидан яратилган?

Ушбу ўйин услубини Голландияда ўйлаб топишган.

Нойер "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмади

Мануэль Нойер ЖЧ-2014да у дунёдаги энг яхши дарвозабон эканини исботлаган. Рамос ва Роналду дарвозабонни "Бавария"га қўшиб Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборишган, бироқ терма жамоа билан бирга қирол бўлган айнан Нойер эди. Мануэльнинг чиқишлари уни ҳақли равишда "Олтин тўп"га даъвогарлар учлигига киритди. Энг яхшилар қисқа-рўйхатига кириш ноёб ҳодиса эди. Дарвозабонлар охирги марта 2006 йил "Олтин тўп"га даъвогарлик қилган. Чинакамига номзод бўла олган ва якунда мукофотни қўлга киритган посбон Лев Яшин (1963 йил ) бўлган.

Бу курашда Мануэль ғолиб бўлиши фантастикадек гап эди, лекин бу қизиқ бўларди. Одатга айланиб улгурган жараёнга ўзгартириш киритиш ва янги йўлни танлашдан кўра, журналист ва мураббийлар синалган усулни маъқул кўришди: "Олтин тўп" Криштиануга насиб қилди, Нойер эса "бронза" билан кифояланди.

Мануэльнинг буюклиги омадли даврга тўғри келди: гиклар (бирор нарсага қаттиқ киришган инсонлар) тактик тенденцияларни кузатиб, паст баҳоланган ўйинчиларни юлдузларга айлантира бошладилар (дарвозабон ва таянч ярим ҳимоячилар). Мунтазам прессинг қилишни талаб қилаётган замонавий футбол ўйинчилардан доимий ривожланиш, янги ҳолатларга тез киришиб кетишни, дарвозабонлар биринчи пас берувчи ролида, ҳужумчилар эса тўпни рақибдан олиб қўйишда яхшигина тер тўкишлари талаб қилинмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг футболга бўлган эътибори ортгани сайин Нойер бутун дарвозабонлар орасида асосий қаҳрамонга айланди. У заиф томони йўқ, мукаммал кипер эди гўёки. Нойернинг ноёб усули ҳаммани ҳайратга соларди. Аслида бу Мануэльнинг фаолияти юқори чўққисига чиқишидан анча олдин ўйлаб топилган услуб эди. Бу нарсани биринчи бўлиб Тьерри Анри ёдга олди — у Йохан Кройфф даврида, дарвозабон-ўйинчилар учун тенденция Голландияда пайдо бўлганини журналистларга эслатиб қўйди:

"Биз аввал посбонлар юқори нуқтада ўйнаган схемаларни, усулларни кузатганмиз. Лекин бирор марта ҳам кипер дарвозадан узоқлашганини кўрмаганмиз. Дарвозабон у ерда ҳам узатмалар қилади, бироқ ҳеч қачон ҳимоячи билан бир хил, баъзан улардан ҳам олдинда бўлмайди. Аммо Нойер ўйнаганида, худди майдонда яна бир қўшимча куч ҳаракатланаётгандек бўлади".

80-йиллардаги Голландия футболи билан боғлиқ жараённи Нойернинг ўзи ҳам тасдиқлади. ЖЧдаги ғалабадан сўнг у услуби шаклланишига Эдвин ван дер Сар таъсир кўрсатганини айтди: "Бир нарсани тушунтиришим керак — бу усулни мен ўйлаб топганим йўқ. Эдвин менга қадар айнан шу йўсинда ҳаракатланган, ҳали анча ёш пайтидаёқ. У менинг кумирим эди. Мен унинг ҳужумкор ва дарвозабонни ҳам ўйинга жалб қилиш усулига мослашишга ҳаракат қилдим".

Голландияда дарвозабонлик эволюцияси

Дарвозабон-ўйинчи роли "Аякс"да шаклланган, аммо посбонларга янада кўпроқ вазифа бериш ғояси анча аввал пайдо бўлган. "Ўйинчи-даврозабон" Голландия 60-70 йилларда ҳеч бир қийинчиликсиз рақибларини мағлуб этган "тотал футбол"нинг бир қисми эди. Голландияликлар ярим қанот, позициялар алмашинувини қўллаб, биринчилардан бўлиб ҳужумкор ўйин ташкил қилишда дарвозабон ёрдамидан  фойдаланишган.

Дарвозабон-плеймейкерларни кашф қилиш "патенти" Ринус Михелсга тегишли. У голландияликларни ЖЧ-74га тайёрлаётган бир паллада, тўсатдан терманинг шубҳасиз биринчи рақамини алмаштиради ва Пит Схрейверс ўрнига мусобақага 33 ёшли Ян Йонгблуд боради.

Терманинг асосий посбони сифатида Янни танлашганди – у ҳеч бир қийинчиликсиз жарима майдонидан ташқарида ҳам ҳотиржамлик билан тўпни назорат қилар, баъзан ҳужумга ҳам ўтиб кетарди: сабаби у 15 йил марказий ҳужумчи позициясида ҳаракатланган эди. 1985 йилда дарвозабонлик эволюциясини Йохан Кройфф давом эттирди. Мураббий бўлганидан сўнг, Франс Хукни "Аякс" штабига таклиф қилди. У ўртамиёна ўйинчи эди, аммо фаолиятини якунлаганидан сўнг, кучли таҳлилчи ва дарвозабонлар мураббийи бўлиб етишди.  

Хук асосан Кройфф тамойилларига мос дарвозабонлар тайёрлаш билан шуғулланар эди. Унинг шогирдлари европалик ҳамкасбларидан буткул фарқ қиларди. Улар майдонда жой танлаш, рақибни узоқ масофага оширилган тўпларини қайтаришда ва тезкор қарши ҳужумни бошлашда фаол эдиларХук фақатгина якунда тўпни, хавфли вазиятни қайтарадиган эмас, воқеалар ривожини сеза оладиган, аввалдан кўра оладиган,  футболчиларни тарбияларди.

Хук жамоаси дарвозабонлари жарима майдончасидан анча узоққа чиқиб ҳаракат қилишган ва зарба бериш сонини камайтиришган. Тўп мажбуран орқага узатилганда дарвозабонлар янги ҳужумни бошлашда, рақиб прессингидан чиқишда сон жиҳатдан устунликка эга бўлишга замин яратардилар. Хукнинг фикрича, идеал ҳужумнинг бошланғич нуқтаси – бу марказий ҳимоячилар эмас, балки дарвозабонлардир.

1987 йил Франс "Дарвозабонларни тайёрлашнинг асосий қоидалари" номли ўқув қўлланмасини чоп этди. Унга Кройфф кириш сўзи ёзиб берди: "Дарвозабоннинг ролини кўпчилик юқори баҳоламайди. Мен ўзим узоқ йиллардан бери дарвозабонларга мухлислик қиламан. Шунчаки тўпларнинг аксидан кўра, дарвозадаги ўйин мен учун муҳимроқ бўлган. "Аякс"да мен доим "якка қолиб кетадиган" ўйинчини бундан қутқаришга ҳаракат қилардим ва дарвозабонларни иложи борича жамоанинг умумий ўйинга қўшишга интилардим. "Аякс" дарвозабони – бу ўйинчилар олдинга интилаётганида, улардан ортда қолиб кетмайдиган ўйинчидир. У доим тўпга бошқалардан олдинроқ эгалик қилиш имконини топиши керак", – ёзади Кройфф.

Хук ўзининг китобида фақат ҳимоя билан чекланмаган дарвозабон олдига қўйиладиган замонавий талаблар ҳақида батафсил ёзган: "Бугунги кунда баъзи баҳсларнинг натижаси посбон тўпни ўйинга қанчалик тез ёки секин киритиб беришига боғлиқ бўлиб қолган. Унинг бевосита дарвозаси даҳлсизлигини таъминлашдаги ишлари камайгач, ҳар бир дарвозабон тўпни ўйинга яхши киритиб беришни, ҳужумларни бошлай олишни билиши зарур".

Франс дарвозабонлар майдондаги футболчи сингари ҳаракатланиши учун маҳоратини оширишни - бош билан ўйнаш, тўпни олиб қўйиш қобилияти, дарвозага зарба беришни ҳам билишини истаган. Дарвозабонни жарима майдончасидан ташқаридаги ўйинга жалб қилиш — Хук фалсафасининг асосидир.

Нойернинг кумири — ван дер Сар. У ҳам худди шундай услубда ўйнаган

Франс Хукнинг Амстердам мактабидаги энг таниқли ўқувчиларидан бири Эдвин ван дер Сар ҳисобланади — Нойернинг кумири. Нойер видео лавҳалари орқали ван дер Сарнинг ўйин услубини ўрганганини кўп бора такрорлаган: "Уйимда унинг ўйинлари тасвирланган видеокассеталар жуда кўп".

Аслида ван дер Сар карьерасининг бошида бошқача усулда ўйнаш нияти бўлган. Голландиялик журналист Яп Фиссер ёш Эдвинга идеал сэйв қандай бўлади деб сўраганини ёдга олади: "Мен ундан барча посбонларнинг орзусига у ҳам эришишни исташи ё йўқлиги ҳақида сўрадим: тўп дарвоза бурчаги томон учиб келмоқда, у олдинга югуради ва тўпни ушлаб қолади. Ван дер Сар эса бу ҳақида ўйлаб кўрмаганини айтиб, менга савол билан юзланди: агар унда шундай орзу бўлгандачи? Мен жавоб бердим: унда тўп дарвозага бориб тушарди, чунки у пайтда мен орзуларим осмонида учиб юрган бўлардим".

Ван дер Сардан сўнг, у ўз орзуси ҳақида айтиб берди: "Менинг орзум шундай: икки оёқда туриб тўпни ушлаб олаётган пайтим қарши ҳужум қилишни бошлайман". У ҳаттоки ҳаёлида ҳам дарвозани ҳимоя қилмайди: тўпни жарима майдони ташқарисида тўхтатиб қўя қолади. Аввалига ван дер Сар "Аякс"нинг иккинчи рақамли посбони бўлган, чунки техник ва тажриба жиҳатдан кучли бўлган Стэнли Мензога рақобатда енгиларди. Хук Стэнлининг заиф томонини пайқаганида вазият ўзгара бошлади:

"Ван дер Сарнинг психологик барқарорлиги Стэнли Мензода йўқ эди. У ўйиндан олдинги тунда ухлай олмаса ҳам, психологик стрессга бардош бера оларди. Ван дер Сар доим ажойиб формада бўлган. Хато қилиб қўйса ҳам, ҳеч нарса бўлмагандек ўйинни яхши давом эттириб кетаверарди", — дейди Хук. Ван дер Сар "либеро" каби ўйнаши керак бўлган вақтларда ҳам саросимага тушиб қолмас эди. Унинг ривожланиши Хукнинг методлари билан бевосита боғлиқ бўлган. Жарима майдонида ўйнаш истаги борлигининг ўзи етарли эмасди. Шу сабабли Франс дарвозабонлар тайёрлашга бўлган муносабатини бутунлай ўзгартирди: "У ҳеч қачон дарвозага шунчки гол уриб юборишларига йўл қўймайди. У кўпинча бошқа футболчиларни ҳам дарвозабонлар машғулотига бириктиради.

Хук дарвозабонларни иложи борича оёқда кўпроқ туришга ундайди. У тўп учун фақатгина зарур паллада курашиш керак деб ҳисоблайди", – тушунтирди ван дер Сар.

Ноодатий ўйин услубининг бир қатор салбий томонлари ҳам мавжуд. Ван дер Сар "Ювентус"га ўтганида ўртамиёна посбонга айланди. Унинг ўйин услуби Италия футболига тўғри келмади. Италияликлар ҳимоявий ўйинни афзал кўрадилар — шунинг учун ўйинчилар даврозага жуда яқин нуқтада ҳаракатланарди. "Ювентус" мураббийи Марчелло Липпи ван дер Сарни дарвоза чизиғига "михлаб қўйди" ва майдонда ҳаракатланишига рухсат бермади. Асаби метиндан бўлган дарвозабон ўзини ишончи сўнган инсондек ҳис қилди ва шундай дея тан олди: "Тўпни ушлашдан қўрқиб қолдим".

Англияда фаолиятини қайтадан бошлашига тўғри келди: аввалига "Фулхэм" дарвозасини ҳимоя қилди, кейин эса "Юнайтед" юлдузига айланди. Фергюсон даврида ван дер Сар ўйинчи-дарвозабонлар муваффақиятли ўйин кўрсатиши учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар бор эди: ҳимоянинг жуда юқори нуқтада жойлашиши ва дарвозабон тўп оширишидан бошланадиган қарши ҳужумларга урғу.

Нойер аслида ван дер Сарнинг ўйин услубини "кўчириб олгани"га қарамай, Эдвин бошқа бир ўйинчини ўзига ўхшатган: "Де Хеа менга ўхшайди. Ҳеч бўлмаганда, ташқи кўриниши ўхшаш. У ҳам мен каби озғин: фаолиятим бошида мен ҳам худди у каби эдим. Шунингдек, оёқ билан яхши ўйнай олади. Замонавий футболда бу нарса жуда муҳим ҳисобланади. Тўпга чиқишга у вақт ўтиши билан ўрганиб бормоқда ва мунтазам ўсишга эришмоқда. Аммо ишимизнинг асосий қисми — психология. Де Хеа ҳар қандай босимни кўтара оладиган оғир-босиқ йигитга ўхшайди", — деганди Ван дер Сар 2011 йил.

Эдвин Де Хеани қўллаб-қувватлаган, бироқ унинг сўзлари ҳақиқатга яқин эмасди. Ҳаммаси оддий – Де Хеа ва Ван дер Сар бошқа-бошқа тоифадаги посбонлар сирасига киради. Франц Хук яратган типологияда дарвозабонлар икки турга ажратилган — "R" ва "A". "R" тоифага реакцияга таянувчи, посбонлар киради. Хук буни исботлаб бериш учун бир нечта посбонни мисол қилиб келтирган — "R-дарвозабонлар"га Оливер Кан, Дино Дзофф ва Гордон Бэнксни киритган. Хукнинг фикрича, "R-дарвозабон" портрети қуйидагича бўлади:

  • ўйин бевосита ҳаракатлар тезлиги ва реакцияга боғлиқ;
  • ҳимоядагиларни бошқаришга ҳаракат қилади, аввалдан огоҳлантириш ўрнига бақириш, ҳақоратли сўзларни ишлатишни маъқул кўради;
  • R- тоифадаги дарвозабонлар одатда тўпга чиқишда, рақиб футболчилари ҳужумчига тўпни етказганда қайси паллада олдинга чиқишга иккиланади;
  • тўпга эгалик қилишни улар фақатгина олдинга, узоқ масофага тўпни ошириб бериш деб ҳисоблашади;
  • бор эътиборини тўп билан югураётган футболчига қаратади.

Иккинчиси "А" типдаги посбонлар — бу ерда у тушунарлироқ мисоллар танлаган: Фабьен Бартез, Маартен Стекеленбург, ва албатта, ван дер Сар. Улар қуйидаги жиҳатлари билан ноёб ҳисобланади:

  • хавфни аввалдан хис қилиб, жойини тарк этиш, ўрнини ўзгартириш эвазига унинг олдини оладилар;
  • вазият бошқарувини ўз қўлларида тўлиқ ушлаб турадилар ва шунга қараб иш тутадилар;
  • осонлик билан майдондаги футболчи ролини ҳам бажариб кетаверади;
  • эътибори рақиб футболчиларининг ҳаракатларига қаратади;
  • бирга-бир вазиятларда шошилмайди ва совуққонликни йўқотмайди.

Агар бу таснифни қисқача қилиб айтадиган бўлсак, у ҳолда дарвозабонлар ўз дарвозасига берилган зарбани қайтарадиганлар ҳамда бевосита тўп билан муомалада бўлиб, ишни зарбагача қолдирмайдиганларга бўлинади.

Эдвиннинг қисқа лавҳаларини томоша қилиш унинг асосий ворисига катта таъсир кўрсатди. "Шальке"даги давридан кейин Нойернинг асаблари бутунлай тамом бўлгандек эди гўё. У соатлаб қисқа ва узун масофага пасларни машқ қиларди. Хук методикалари туфайли Мануэль ўйинни ўқий олишни ўрганди.

Нойер туфайли ван дер Сар услуби бутун дунёни ўзига маҳлиё қилди

Хук ғоялари ҳамда Ван дер Сар услуби фақатгина Нойерга таъсир қилгани йўқ. 21 асрда дарвозабондан ҳам универсалликни талаб қилишмоқда — эндиликда посбонлар ё "R" ва "A" типига мос бўлиши ёки Клаудио Браво ва Жо Харт йўлидан бориши керак.

Реакция, ўйинни ўқий олиш, интеллект ва жарима майдончаси ташқарисида ҳам эмин-эркин ҳаракатланиш уйғунлигига Алисон ва Эдерсон ўйини ёрқин мисол бўла олади. Уларнинг услуби шаклланишида ўтмиш билан боғлиқлик ҳам мавжуд. Беккер худди Нойер каби ўйнамоқчи эканини айтган, Мораес эса Гвардиола қўл остида максимал даражада зўр ҳаракатланмоқда. Пеп уни аввал бошидан шунинг учун жамоасига таклиф қилганди. У доимо ўйинчи-дарвозабон ғоясини қўллаб-қувватлаган: сабаби Йохан Кройфф ва Франц Хук билан бирга ишлаган.

Алиссон Бразилияда эканидаёқ Нойерга тақлид қилишни бошлаган. Жарима майдонидан тез-тез чиқиш, исталган масофадан берилган аниқ узатмалар — Беккер ўйинда ҳеч қачон асабийлашган ёки ўзига ишончи қолмаган футболчи сифатида намоён бўлмаган. "У худди ҳужумчи каби фикрлайди ва рақиб нима қилмоқчи эканини сезади – алдамчи ҳаракатми ёки зарба. У тўп қай йўсинда келишини олдиндан билади — ердан, ҳаводан, қанчалик кучли ёки қайси йўналиш бўйича", — дейди "Интернасьонал" клубининг дарвозабонлар мураббийи.

Совуққонлик ва оёқ билан топ-даражада ўйинни "Рома" мураббифлари ҳам эътироф этишганди. Римлик дарвозабонлар мураббийи Беккер ҳақида шундай деган: "У шу қадар оғир-босиқки, худди паркда дўстлари билан ўйнаётганга ўхшайди". Совуққонлик ва вазиятга тўғри баҳо бера олиш натижа олиб келиши турган гап. "Ливерпуль"нинг "Фулхэм"га қарши ўтган мавсум биринчи ярмидаги ўйини бунга яққол мисол бўла олади. Рақиб ҳужумда қоида бузганидан икки сония ўтиб-ўтмай Алиссон тўпни ўйинга киритиб беради, Алекандр-Арнольд қанотдан олдинга "қочиб кетади", бразилиялик тўпни ўйинга киритганидан 10 сония ўтган бир лаҳзада Салаҳ АПЛдаги навбатдаги голини нишонлаётганди.

Эдерсон ҳам майдондаги футболда бевосита иштирок этишни хуш кўради. "Сити" скаутлари Мораесни кузатаётганда, у мунтазам равишда қоидалардаги камчиликлардан ўз жамоаси фойдасига фойдаланиб қолишга интилишини сезишади. Тўпни дарвозадан эркин зарба билан ўйинга киритаётганда оффсайд қайд этилмайди – вингерлар рақиб футболчиларини чалғитиб, ючорироққа олиб кетган вазиятда Мораеснинг аниқ узатмалари марказий ҳужумчиларни қулай нуқтага чиқиб боришини таъминлайди.

Жамоаларнинг майдоннинг ҳар бир қисмида сон жиҳатидан устунликка эга бўлишга интилиши дарвозабонларга бўлган талабнинг ҳам ўзгаришига олиб келмоқда. 2019 йилга келиб дарвоза чизиғида "ўргимчак одам"дек учишингизнинг ўзи етарли эмас, голкипер янги талабларга тайёр бўлиши зарур. Ва фақатгина ван дер Сара ҳамда Франц Хук сабоқларини ёд олганларгина энг яхшилар қаторидан жой олмоқда.


Дарвоқе, бугун Германия терма жамоаси Голландияга қарши Европа Чемпионати саралаши доирасидаги учрашувда майдонга тушади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика