

Посбон апрель охирида футбол учрашувларида иштирок этишни истамоқда.
31 ёшли дарвозабон айни дамда индивидуал программа бўйича шуғулланмоқда. Сўнгги кунларда Нойерни дарвозабонлар қўлқопи билан тренажёр залида кўришган.
Немис футболчиси ўтган мавсум чап оёғини синдириб олган эди, сентябрда эса ушбу шикастланиш қайталанди ва уни операция қилишди.
Олдинроқ, дарвозабон жорий мавсум охиригача сафга қайтишга ишонаётгани эълон қилинган эди.



