UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  0 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  2 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  3 10:20Неймар яна жароҳат олди  4 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  10 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

Нойер ЖЧда биринчи рақамли бўлади ёки Россияга умуман бормайди! Янгиликлар

Нойер ЖЧда биринчи рақамли бўлади ёки Россияга умуман бормайди!

Кўпчиликни Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси дарвозасини ким қўриқлайди, деган савол қизиқтирмоқда.

Немис машинасининг асосий кипери ва жамоа сардори Мануэль Нойер узоқ жароҳатдан яқиндагина қутилди.

Мануэль Нойер гарчи тикланган бўлсада "Бавария" сафида охирги ўйинларда ЖЧни ўйлаб таваккал қилишни истамади.
Айни пайтда Нойер Германия терма жамоаси лагерида Италиядаги йиғинда қатнашмоқда. Нойер машғулотларда умумий гуруҳ билан тўлиқ юкламаларни бажарган ҳолда шуғулланмоқда.

Йоахим Лёв яқиндагина Германиянинг 27 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган таркибини эълон қилганди. Таркибда тўртта дарвозабон киритилган: Мануэль Нойер, Тер Штеген, Бернд Лено ва Кевин Трапп. Якуний 23талик рўйхатдан аниқ бир дарвозабон тушиб қолади.

Нойерни Россияда бўладиган Жаҳон чемпионатига боришига кўпчиликда шубҳа йўқ. Лекин Лёв узоқ муддатли оғир жароҳатдан кейин ўйин амалиётисиз қолган Нойердан мундиалда биринчи рақамли кипер сифатида фойдаланадими ёки "Барселона" сафида ажойиб мавсумни ўтказган Тер Штегенга пост ишониб топшириладими, деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда.

Германияда маҳаллий қатор нашрлар ўйин амалиётисиз қолган ва қандай спорт формасидалиги ҳам маълум бўлмаган Нойерни асосий таркибда ўйнатишни катта таваккал деб ҳисоблашмоқда. Мундиалда немис машинаси дарвозасини Тер Штеген қўриқлаши лозим деб ҳисобловчилар ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда.

Баъзилар эса Нойернинг маҳорати ва тажрибасига шубҳа қилишмаяпти ва жаҳон чемпионатида айнан "Бавария" посбони ўз жойида бўлиши кераклигини таъкидлашмоқда.

Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв эса бир неча ой аввал ҳам Нойер агарда сафга қайтса, унда Жаҳон чемпионатига иккиланмасдан олиб кетишини маълум қилганди. Аммо Нойернинг тикланиши анча чўзилиб кетди ва дарвозабон мавсумни ўйин амалиётисиз тугатди.

Россияда Германия дарвозасини қўриқлайдиган биринчи рақамли қўлқопни ким кийиши яна актуаль мавзуга айланди.

Айнан шу мавзуда кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида йоахим Лёв аниқ ва лўнда қилиб жавоб қайтарди.

- Мен оптимистик руҳдаман ва Нойер билан ҳаммаси яхши кечишига ишонаман. Акс ҳолда уни Аппианодаги йиғинга олиб келмасдик. Нойер "Бавария"да охирги 2 ҳафта ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ юкламалар билан шуғулланди. Нойерни ЖЧда ўйнаш ёки ўйнамаслиги борасида қарор шундай бўлади: Мануэль Нойер Жаҳон чемпионатига борадиган бўлса, унда 100% майдонга тушишга тайёр ҳолатдагина якуний рўйхатдан ўрин олади. Шунчаки захира варианти сифатида эмас. Нойер ўзини безовта ҳис этса ёки майдонга тушишга тўлиқ тайёр бўлмаса, унда Россияга бормайди. Нуқта. Жамоа сардори шунчаки захирада ўтириш учун мундиалга бормайди.

Bild нашри Йоахим Лёвнинг ушбу сўзларини чоп этди.

Демак Нойер якуний рўйхатга киритилса, унда Германия терма жамоаси дарвозасини ЖЧда ким қўриқлаши ҳақидаги ортиқча саволларга ўрин қолмайди. Акс ҳолда эса Нойер мундиални телеэкран орқали томоша қилади ва унинг ўрнига Трапп ёки Лено якуний рўйхатдан ўрин олади.

Тер Штеген эса Германия терма жамоасининг айни пайтда Нойердан кейинги асосий дарвозабони.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика