

"Якшанба куни нейтрал мухлисга айланаман. Ҳар бир жамоада мен танийдиган йигитлар бор. "Шальке"да бирга ўйнаганимиздан сўнг, Иван Ракитич билан алоқаларни узмаганман. Корентин Толиссо - "Бавария"даги жамоадошим. Икки жамоага яхши ўйин тилайман" - дейди Нойер.
Франция ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 финали 15 июль куни Москвадаги "Лужники" стадионида бўлиб ўтади.



