Нойер Бундеслигада мамлакат чемпиони номи плей-офф учрашувларида аниқланишига қарши

Aslanov Jasurbek
23 сен 2016, 10:45
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Германия чемпионатида плей-офф учрашувларини ўтказиш ғоясига қарши.

Бу таклиф "Байер" собиқ президенти Вольфганг Хольцхойзердан чиқди. Унинг сўзларига кўра, Бундеслига мавсум якунланганидан сўнг, кучли тўртликдаги жамоалар қўшимча учрашувлар ўтказиши керак.

"Бу ғояни омадли деб ҳисобламайман, чунки Бундеслига ўз анъаналарига эга ва улар узоқ вақт давом этади. Миллий биринчиликни ўзгартимаслик керак" - дейди Нойер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal