Нойер "Бавария"нинг навбатдаги ўйинини ҳам ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
15 окт 2022, 17:16
Мюнхен клубининг биринчи рақамли посбони Мануэль Нойер Германия чемпионати доирасидаги "Фрайбург"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Буни жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн маълум қилди.

"Мануэль ўйнамайди. Унинг елкасида ҳамон оғриқ бор. Умид қиламизки, у кейинги ҳафта ўз вазифасига қайтади. Мусиала? Ўйлайманки, у захира ўриндиғида қолади", – деди мураббий.

"Бавария" 16 октябрь якшанба куни "Альянц Арена"да "Фрайбург"ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bayern & Germany