UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  59 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  4 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

"Норин" Тошкент йиғинини якунлади Янгиликлар

"Норин" Тошкент йиғинини якунлади

Теглар :  НоринПРО-лига
Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирган "Норин" пойтахтда ташкил этилган йиғинни якунлади.

Йиғин сўнггида жамоа Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши учинчи назорат ўйинида куч синашишди.

Баҳс давомида устунликка эга бўлган "Норин" якунда 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. Голларга Санжар Баратов, Умарбек Тўхтасинов, Баҳодир Муртазоевлар муаллифлик қилишди. Умумий ҳисобда “Норин” жамоаси Тошкент йиғинида учта назорат ўйинида куч синашиб, барчасида ғалаба қозонди. Бунга қадар “Локомотив БФК” (3:0) ва “Андижон” (3:2) жамоалари билан баҳс олиб борилганди. Жамоа аъзолари қисқа муддатлик дам олишдан сўнг машғулотларни Ҳаққулобод шаҳрида давом эттиришади.
Мавсум бошланиши олдидан таркибга бир қатор футболчиларни қўшиб олинганлиги ҳақида аввал хабар бергандик. 

Тошкент йиғини давомида жамоа сафига тажрибали ҳимоячи Вусол Магеррамов қўшилди. Ушбу футболчи 2017 йилги мавсумни “Олмалиқ” жамоасида ўтказганди. Бундан ташқари ўтган мавсум иккинчи ярмини Бангладешнинг “Саиф” жамоасида ўтказган Аҳрор Умаржонов яна “Норин”га қайтди. Ярим ҳимоячи давралар оралиғида хориждан тушган таклифни қабул қилиб, Бангладешга йўл олганди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика