Норчаев якка тартибдаги машғулотларга киришди

Omonjon To`xtamirzayev
31 окт 2024
"Нефтчи" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев жароҳат сабаб жамоасига ёрдам бера олмаётган эди.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаевнинг жароҳатдан тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди. 

22 ёшли форвард якка тартибдаги машғулотларни бошлаб юборган. Ҳозирда Ҳусайн залда ва майдонда якка тартибда машқларни бажармоқда. 


Фото: "Нефтчи" матбуот хизмати



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia