UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  312 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Нўъмонжон Юсупов: "Эртага ҳужумкор ўйин кўрамиз" Янгиликлар

Нўъмонжон Юсупов: "Эртага ҳужумкор ўйин кўрамиз"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Хўжанд" — "Олой" учрашувидан олдин қирғизтонликлар бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртанги ўйинга ўз режамиз бор. Рақиб яхши ва таниш жамоа. Уларнинг икки ўйинини кўриб чиқдик. Ижобий натижани қўлга киритишга уриниб кўрамиз. Биринчи ўйинда режаларимиз амалга ошмади. Иккинчи ўйинда эса йигитлар ҳаракатларига темп қўшишди. Мухлисларимиз биздан ғалаба кутишмоқда".

- Айтганингиздек, дастлабки турда жамоа йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Иккинчи учрашувда эса футболчилар характер кўрсата олди: 4та гол урди, лекин 5та гол ўтказиб юборди. Эртанги баҳсдан нима кутиш мумкин?

- "Олой" таркибидаги кўп футболчилар янги. Ёш футболчилар ҳам бор. 2-3 нафар тажрибали футболчиларимиз бизга ёрдам бериши кутилганди. Бироқ, бу баҳона бўлмаслиги керак. Эртага таркибда ротацияларни амалга оширамиз. Ким ютишини ўйин кўрсатади. Бир-бирига муносиб жамоалар тўқнаш келади. Ўйлайманки, ортимизга яхши кайфият қайтамиз.

- Ўз вақтида "Хўжанд"да фаолият олиб боргансиз. Эртага жамоангиздан мухлисларбоп ва чиройли футбол кутсак бўладими? Чунки дуранг ҳам икки жамоани қониқтириши мумкин...

- Икки жамоа ҳам мусобақани кўтаринки руҳда якунлаш учун ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Эртага ҳужумкор футбол кўрсатамиз. 

- Фаолиятингизни "Олой"да давом эттирасизми ёки бошқа клублардан таклифлар борми?

- Клуб билан йил якунига қадар шартномам бор. Таклифлар ҳар доим бўлган. Мусобақадан сўнг раҳбарият қандай қарор қабул қилишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Қайси клубда ишлаган бўлсам шароитлар яхши бўлган. Муаммо йўқ. Ишлашда давом этяпмиз. "Хўжанд"га қарши ўйиндан олдин ҳиссиётлар бўлиши таббий. Тўрт йилга яқин вақт давомида бу клубда ишлаганман. Мухлисларга, раҳбариятга омад тилайман.

- Ўтган ўйинда ўзини ёмон тутган футболчига нисбатан чора кўрилдими? 

- Кийиниш хонасида конфликт бўлмади. Жиддий чора кўрилди. Жазо қўлланилди. Муносабатлар ёмон кўриниш олмаган. Халқаро ўйинларни барча томоша қилади. Бу жамоамизнинг юзи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика