UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  8 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Нўъмон Ҳасанов йирик мағлубият сабабини изоҳлади Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов йирик мағлубият сабабини изоҳлади

Ўзбекистон кубоги, чорак финалидан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” (4:1) баҳси якунлангач, дастлаб меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Аввалом бор Қаршилик мухлисларга мана шундай кўркам стадион муборак бўлсин. Ўйин томошабоп ва чиройли бўлди. Футболчилар ҳам маза қилиб тўп тепишди. Биз  икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Дастлабки таймда ёмон ўйин намойиш этмадик, деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда ўйинчиларимизда чарчоқ аломатлари сезила бошлади. Ўзларингизга маълум, биринчи давра охири. “Насаф”ни эса ғалаба билан табриклайман. Иккинчи даврада ҳам мана шундай яхши ўйинлари билан мухлисларини хурсанд қилишини тилайман.

Бугунги ўйинда камчиликлар эмас, оддий хатолар туфайли ютқздик. Биринчи бўлимда “Насаф”га вазият содир этишда имкон бермадик. Иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан оқсадик.  Қолаверса, иккинчи голдан кейин футболчиларимизда руҳий тушкунлик ҳам сезила бошланди. Бари-бир ўз майдонида ўйнаётган жамоа кучли ҳаракат қилади. Давралар оралиғида таркибимизда ўзгариш бўлади. Сидоровни ортга қайтариш бўйича “Пахтакор”дан хат олдик. Рибкин билан Сиддиқовни жамоада олиб қолмоқчимиз.

Албатта бугунги ҳисоб кейинги босқич тақдирини ҳал қилгандек, аммо биз жавоб учрашувини ўз майдонимизда ўтказамиз. Таркибимиз кучаяди. Йигитларимиз Қўқонда доимо бошқача ўйнашади. Биз охиригача курашамиз.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика