UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  0 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  8 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2

Нўъмон Ҳасанов: "Ярим ҳимоядаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ўйнашди" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Ярим ҳимоядаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ўйнашди"

"Обод" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги учрашув тенг курашлар остида ўтди. Биринчи таймда ҳисобни очишга эришдик. Аммо марказда "диспетчер" етишмади. Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳати бор, у бизга етишмаяпти.

Иккинчи таймда "Обод" яхши ўйин кўрсатди. Уларга омад тилайман. Чемпионат энди бошланди, ҳали таркибимиздаги янги футболчилар жамоага қўшилишиб кетишмади. Яхши ўйинлар ҳали олдинда.

Носирбек Отақўзиев ёмон ўйнамади. Ундан кўра бошқа футболчиларни ёмон ўйнади деган бўлардим. Бугун марказдаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ҳаракат қилишди.

"Бухоро"дан келган футболчилар қишда тўлиқ шуғуллана олишмади. Бизнинг сафимизга мавсум бошланишига бир ой қолганида қўшилишди. Ҳали улар ўзларига келиб олишади", - дейди Ҳасанов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика