Нўъмон Ҳасанов: “Суперлигада осон ўйин қолмади”

Aziz Tukhtamuradov
24 июл 2018
Суперлига 18-туридан ўрин олган “Насаф” - “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Нўмон Ҳасанов ҳам иштирок этди.

“Насаф” ҳақли равишда ғалаба қозонди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Жамоада ёш футболчилар кўп бўлишига қарамай, майдон эгалари яхши ўйнашди.

Бизнинг эса ўйинимиз қовушмади. Балки, тиғиз тақвим туфайли шундай бўлдими? Ҳавонинг иссиқлиги таъсир қилдими? Мен иккита ҳужумчи билан ўйнашни яхши кўраман. Гол ўтказиб юборгач, майдонга иккинчи ҳужумчи - Асадовни туширдим. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилдик. Лекин мағлубиятдан қутула олмадик.  Бундан олдинги учта баҳсни футболчиларим яхши ўтказишди. “Локо”га ютқазиб қўйган бўлсак ҳам, шогирдларимнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилгандим.

Ҳозир Суперлигада осон ўйиннинг ўзи қолмади. Ҳар бир учрашув шиддатли кечмоқда. Жамоалар ҳар бир очко учун қизғин кураш бўлмоқда.  Ҳаммамизнинг ниятимиз яхши ўйин кўрсатиш, мухлисларни хурсанд этиш.

Ўзбек футболчи учун легионерлар керак деб ҳисоблайман. Масалан, Қўқонга келган хорижий футболчилар кўп нарсаларда бизга намуна бўлишди. Шундай экан уларнинг фойдаси кўп тегади деб, ўйлайман.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz