UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Ливерпуль" яна Шакирини сотишдан бош тортди  0 12:37"Барселона" "Севилья" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга қизиқмоқда  0 12:13Маҳрез: "2016 йилда "Арсенал"га ўтишга яқин эдим"  3 11:48"Арсенал" Пепе билан хайрлашишга тайёр  1 11:23Ла Лига. "Барселона" "Осасуна"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  9 11:00Германия Бундеслигаси. Энг қиммат футболчилар (топ-10)  4 10:38Бу Фотошоп эмас!  21 10:15Облак "Атлетико"даги 200та ўйиндан 112тасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Бу клуб рекорди  9 09:47Фернандиньо мавсум сўнггида “Сити”ни тарк этиб, АҚШга йўл олиши мумкин  1 09:26Куман: “Аввалги клубларимда илк 100 кунлик ишим “Барселона”га қараганда хотиржамроқ кечганди”  7 08:53Пирло: “Ювентус” Роналдусиз ҳам ўз ўйинини кўрсата олиши лозим”  10 08:27Неймар ПСЖ сафида 50-голини киритди  5 08:05ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Алавес" 1:2  4 08:00Лига 1. "ПСЖ" - "Бордо" 2:2  0 08:00Coca Cola Суперлига. 25-тур превьюси  58

Нўъмон Ҳасанов: “Навбаҳор” ОЧЛда ҳам бемалол ўйнай олади” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Навбаҳор” ОЧЛда ҳам бемалол ўйнай олади”

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – “Металлург” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов журналистлар саволларига жавоб берди.

"Ўзинглар гувоҳ бўлдинглар, футболчиларимиз анча чиройли ва  ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Рақиб билан бўлган яккакурашларда ҳам устун келишди. Аммо яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. “Металлург”да эса адашмасам, деярли хавфли вазият ҳам бўлмади. Гол урилган ҳолатда эса бекободликлар дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага киритишди. Ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасидаги жамоамизнинг ҳужумини кўриб, 2-3 та гол урамиз, деб ўйлагандим.Бироқ бу – футбол. Футболда эса кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Шундай бўлса-да, бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Вазиятлардан самарали тарзда фойдаланиш борасида футболчилар билан иш олиб бориш лозим.

Мен бир йўналишга амал қиламан. Кўрдинглар, “Андижон” билан ўйнадик, рақиб жамоанинг хатолари ва яхши томонларини йигитларга кўрсатдим. “Металлург”нинг ўйинини кўриб чиқдик, ҳимоядан ҳужумга ўтишларини ўргандик, бунга қарши қандай йўл тутиш кераклиги бўйича кўрсатмалар бердик. Авваллари жамоага шу нарса етишмаган. 

Мабодо, футболчи машғулотга 5 дақиқага кеч қолса, уни машғулотга қўймайман. Футболчилар билан кўп гаплашаман, улар ҳеч қачон менга ёмон муносабатда бўлишмайди. Буни бугунги ўйинда ҳам кўриш мумкин эди. Биринчи 20 дақиқада жуда чиройли футбол кўрсатишди, маза қилиб кузатдим. Шунчаки, гол уролмаяпмиз. “Металлург” эса гол урилган вазиятдан бошқасида дурустроқ имкониятга эга бўлолмади, шунинг учун ҳозир футболчиларимизни ёмонлашга асос йўқ, улар яхши ўйнашди.

Азизбек Турғунбоев ва Игорь Голбан яқинда терма жамоада ўйнаб қайтишди. Шунга қарамай, ҳозир бу футболчиларни захирага ўтқазиб қўёлмайман. Азизбекни захирага олмоқчи бўлиб турганимда, Азимжон Аҳмедов алмаштиришни сўради, шунинг учун режалар ўзгарди. 

Турғунбоев яхши ўйинчи, шунчаки, ҳимояга қайтишга улгурмаяпти. Унинг позицияси бўйича ҳам ишлаймиз, уни ҳужумчи ортида ўйнатиб кўришни режалаштиряпман. Бугунги ўйинда эса таваккал қилгим келмади.

Ҳар доим стандартлар вазиятлар амалга оширилганда 5-6 хил вариантимиз бўлади, лекин уларни футболчиларга айтсам, фақат 2-3 таси эсида қолган бўлади. 

Жамоага келганимга кўп бўлмади, вазиятни ўзгартириш учун вақт керак. Мунтазамликни таъминласак, яхши бўлади.

 Руслан Болов машғулотларда жароҳат олди, шунинг учун бугун қайдномага ҳам киритилмади. Жавлон Иброҳимовнинг оиласида рўй берган воқеадан хабардор бўлсанглар керак, у кўплаб машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Унинг ҳолатидан келиб чиқсак, бунақа вақтда футбол ўйнамай тургани маъқул. Жавлоннинг нималарга қодирлигини биламан, айни пайтда астойдил ҳаракат қиляпти. Машғулотларда ишлашни тўхтатмаса, тез орада ўзига келиб олади, унга имкон берамиз. “Металлург” билан учрашувдан ўйинга тайёрлигини айтди, лекин мен футболчининг аҳволини яхши биламан. Шунга яраша иш тутдим. 

Азизбек Турғунбоевнинг ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевни майдонга туширмоқчи эдим, лекин Аҳмедов боши оғриётганини айтиб, алмаштиришимни сўради. Режалар ўзгарди. 

Бугунги баҳсда “Металлург” сафида жарима зарбасини йўллаган Евгений Чумакнинг ўйини ёқди. “Навбаҳор”дан эса Азимжон Аҳмедов яхши ўйнади. У позицияси алмашганига қарамай, жуда яхши тўп сурди. Агар жароҳат олмаганида, яхши бўларди.

“Навбаҳор” ҳозирги таркиби билан камида 2-3-ўринларда юриши керак эди. Мана, бир-икки ҳафта астойдил ишладик, самарасини бугунги баҳсда кўрдинглар, ижобий ўзгаришлар бор. Агар 1-2 ой аввалроқ шу иш бошланганда, бу жамоанинг янада кучлироқ футбол намойиш эта олишига ишончим комил эди. 

Менинг ўзимга яраша услубим бор. Масалан, айрим мураббийлар футболчи тўпни қабул қилганида рақибни алдамасликни сўрашади. Менинг бу борадаги фикрим ўзгача. Тўғри, ўз ярим майдонимизда алдаш нотўғри, лекин олдинги чизиқларда бунга тўсқинлик қилмайман. Кўплаб футболчиларни алдаб, жарима майдончасига кирсин, шундай маҳорати бўлса, ёмонми? 

“Навбаҳор”да маҳоратли ўйинчилар жамланган, бу жамоа Чемпионлар Лигасида ҳам бемалол ўйнай олади. Кубок беллашувлари бошлангунча ҳали вақтимиз ҳам, ўйинларимиз ҳам бор. Ҳар бир баҳсда футболчилар кучайиб боришади ва Ўзбекистон кубогида муносиб қатнашиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашамиз.

Кўрасизлар, ўйин тарафлама “Навбаҳор”да ҳали катта ўзгаришлар бўлади",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+20   
21 окт 12:44:29
Lutfilli Abdullaev
Bu sayt ayollarni sayti emasmi mabodo qachon kirsam navbahor giybat qilinayotgan buladi kanchelskiyni 18000 $ oladi hech nima qila olmaydi u bu deb rosa giybat qildilaring 1500000 € oladigon arveladzeying nimani qoyillatti chempionatni pahtakorni shu tarkibi bilan kapadze ham yutadi
+14   
21 окт 12:02:46
Nozimboy
Эх навбахор качон ютасан олдин бирорта ют кигин чипиоллар лигаси хакида гаплашамиз
+13   
21 окт 12:24:11
Navbaxor Manchester Yunayted
SNAYPER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кариллаганлага салом Навбахор суперлигада саккизталикда Пахтакор Осиеда саккизталикда фаркни каранг фаркни !!!
Sizga nima Navbaxor yoqmasa u haqidagi yangilikka kirng Paxtakorga muxlisligingni qilib yuravering
+11   
21 окт 12:55:40
Muhammad Amin Mamatxanov
SNAYPER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кариллаганлага салом Навбахор суперлигада саккизталикда Пахтакор Осиеда саккизталикда фаркни каранг фаркни !!!
12ta viloyatni pulini yeb osiyoda 8talik uyatku bir tiyinga qimmat paxtakoring
+11   
21 окт 12:21:36
11 vs 11
Навбахорнинг ғалабасиз ўйинларига чек қўйинг Нўмон ака!!! Холва деган билан оғиз чучимайди. ЧЛ ҳақида кейин орзу қилса бўлаверади!!! Шахсий фикрим бу!!!
+10   
21 окт 14:39:08
Olg'a
Шота Арвеладзега хориждан таклиф бўлди. Мураббийнинг "Пахтакор"даги маоши маълум
Грузиялик мутахассис ўзи учун қадрдон мамлакатда иш бошлаши мумкин
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Туркиянинг "Hurriyet" нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, мамлакатнинг "Трабзонспор" клуби Арвеладзенинг хизматларига қизиқиш билдириб, унга таклиф юборган. Чунки ички чемпионатда жамоа "Истанбул Башахшеҳир" клубига имкониятни бой бериб қўйди. Бу эса бош мураббий Эдди Ньютоннинг клубдаги фаолияти узоққа бормаслигини кўрсатди. Шунинг учун "Трабзонспор" жамоада аввал ҳам ишлаган Арвеладзега ишонч билдирмоқчи.
Нашрда ёзилишича, грузиялик мутахассис "Пахтакор"да йилига 1.5 миллио евро маош олади. (15 mlrd. so'mdan yuqori) sport,uz
+10   
21 окт 13:00:35
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Mana bugunam Paxtaoyni g'alamislari uchun Mo'minjonovni "ilhom parilari" uchun Navbahor haqida tema chiqdi boshlanglar sasishni))))
+10   
21 окт 13:00:27
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Mana bugunam Paxtaoyni g'alamislari uchun Mo'minjonovni "ilhom parilari" uchun Navbahor haqida tema chiqdi boshlanglar sasishni))))
+5   
21 окт 14:45:58
Olg'a
Milliy termada kuper undoq, Qosimov bundoq, xozir Abramov yaxshimas deb yomonlab o'tirganlar Navbahor ichki ishiga aralashib endi Nomon Xasanovni yomonlatapsiz antiNavbahorchilar. Xullas Xasonovga yilni oxirigacha muddat berish kerak. Natija bo'lmasa yilni oxirida keyin o'ylab ko'rsa bo'ladi.
+4   
21 окт 14:59:05
Баходиржон 1912
SNAYPER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кариллаганлага салом Навбахор суперлигада саккизталикда Пахтакор Осиеда саккизталикда фаркни каранг фаркни !!!
Пахтакор кашкадарйо халкни пулни йеб йотибти ишонмасанг ютибга кириб кур
+4   
21 окт 12:17:52
Madrid real madrid
Òrtaga suyak tawlandi vahahahaha hozir bowlanadi
   
21 окт 22:23:50
Зохирбек
ОКА ФИКРЛАРИНГИЗНИ ХАММАСИ ТУГРИ ШЕКИЛЛИ,АММО-ЛЕКИН КАЕРГА КЕЛГАНИНГИЗНИ БИЛАСИЗКУ,ОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШГА КЕЛИБ МЯСОРУБКАНИ ИЧИГА ТУШИБ КЕТАЁТГАНИНГИЗНИ БИЛАЯПСИЗ,СУГДИЁНА СИЗНИ ШУНДАЙ КУЙИБ ЮБОРАДИМИ ДЕЙСИЗ,КИЙИН БУЛАДИ,ЛЕКИН КЛУБ РАХБАРИЯТИ ТУФАЙЛИ АШИНЧА ОДАМЛАР ИЗТИРОБ ЧЕККАНЛАРДА ОКА,ДУОЛАРИ ДАБДАЛА КИЛАДИ ЖАМОАНИ,А СИЗГА ОМАД, АСАЛ АРИНИ УЛДИРИБ КУЙГАН МУТТАХАМЛАР.
   
21 окт 19:02:59
Abror Allabergenov
Баходиржон 1912 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор кашкадарйо халкни пулни йеб йотибти ишонмасанг ютибга кириб кур
Нима ютибинш факат ишончли манбани айтади дейсанми улар факат кизиктириш учин туким сузлайди ахмок
   
21 окт 13:30:11
Привет
Аввал ОЧЛ га чикиши керак уйнай олиш олмаслиги кейинги масала
   
21 окт 12:24:25
2503
ОЧЛда металурга ухшаган кучсиз жамоалар йуқда нумонжон тоға
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика