UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  169 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  18 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0

Нўъмон Ҳасанов: "Насаф" учрашувда устунлик қилди" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Насаф" учрашувда устунлик қилди"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" бош мураббий Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.


"Бугунги ютуқ билан "Насаф" жамоасини табриклайман. Ўз жамоамга катта раҳмат. Улар бугун қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Уларга миннатдорчилик билдираман. Етакчи футболчиларимиз? Ҳа улар жамоани тарк этишди. Ёшларга имконият беришда давом этамиз. Ўйинга келадиган бўлсак, дастлабки 20 дақиқадан сўнг Машариповни алмаштиришим керак эди. Ҳа энди ўйинга киришиб кетади деб кутдик. Аммо бу футболчи ишончни оқлай олмади. Гол бўлган вазиятда Машарипов ва Андреев Геворкянни қўриқлаши керак эди. Аммо улар футболчини ёлғиз қолдиришди. Биз учрашув дебютини ва сўнгги дақиқаларда ташаббус билан ўйнадик. Учрашувнинг асосий қисмида "Насаф" тўлиқ устунлик билан ўйнади. Нима бўлганига тушунмадим? Балки чарчагандирмиз. Чунки кўплаб футболчиларимиз терма жамоа ихтиёридан куни кеча етиб келишди. Игорь Сергеев? Игорь бугун анча курашди. Ҳаракат қилди, аммо унга гол уриш учун қулай вазиятни юзага келтириб бера олмадик. Рибкин ҳақида гап кетадиган бўлса, у албатта Лобанов эмас. Никита кўпроқ оёқ билан ўйнашни истардим. Лобанов жамоамиз учун катта йўқотиш бўлди", - деди Нўъмон Ҳасанов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика