Нўъмон Ҳасанов: "Ҳисоб ўйинга яраша бўлди, мақсадимиз олий лигада қолиш"
14 окт 2016 19:30
Янгиликлар
Нўъмон Ҳасанов: "Ҳисоб ўйинга яраша бўлди, мақсадимиз олий лигада қолиш"
"Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, футболчиларимиз ўзларини йўқотиб қўйишди. Ҳисоб ўйинга яраша бўлди. "Локомотив" сафида терма жамоада ўйнайдиган кўплаб футболчилар бор.
Собир Ҳамидов ортиқча вазнга эга эмас. Унинг тана тузилиши шундай. Бугунги мағлубиятда унинг айби йўқ. Собирни гавдали йигит эканлигини билиб уни жамоамизга олганман.
Носир Отақўзиев охирги 20 дақиқада чарчаб қолганини кўриб уни алмаштирдим. Бунга қадар яхши ўйнаб келаётгандик, аммо "Локомотив" барибир кучли. Мақсадимиз олий лигада қолиш, шу сабабли ҳам жамоага келганман.
Мен ҳам жамоада кучли ва тажрибали футболчилар бўлишини истардим. Аммо ёзги танаффусда кўплаб футболчилар бошқа жамоаларга ўтишга қарор қилишди. Масалан, Анвар Ғофуровни чақиргандим, у "Обод"ни танлади. Бу футболчиларнинг қарори уни ҳурмат қиламиз", - дейди Ҳасанов.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар