UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  0 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  1 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  2 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  90 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4

Нўъмон Ҳасанов: "Гол ургач ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Гол ургач ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик"

"Пахтакор" - "Тракторсози" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
"Ўйин жуда ҳам қийин кечди. Футболчилар қўлдан кеганча ҳаракат қилишди. Бизга ғалаба зарур эди. Мухлислар қўллаб қувватлаши. Йигитларнинг бор кучи билан ўйнаши менга ёқди. Ҳали курашни давом эттирамиз", - дейди Ҳасанов.

"Қийин ўйин бўлди. Бироқ қийин ўйинда ғалаба қозониш икки карра ёқимли. Биринчи бўлимда ўз футболимизни кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса ҳимояда ўйнадик. Барча жамоадошларимга охиригача курашгани учун раҳмат айтаман", - дейди Сергеев.

- Рақиб ўйинида сизни нима ҳайрон қолдирди?

- Жамоа жисмонан кучли экани кўриниб турганди. Уларда мавсум айни қизғин паллада. Бизда эса мавсум энди бошланди. Рақибга гол уришга имкон бермадик.

- "Тракторсози" ҳимоячилари жуда қўпол ўйнашди. Фаолиятингизда энг қўпол рақибми?

Игорь Сергеев: - Йўқ. Барча ўйинларда рақиб ҳимоячилари тепади, уради, тишлайди. Шунчаки "Тракторсози" ҳимоячилари буни очиқчасига қилишади, бошқалар эса имкон қадар билинтирмай. Шу боис сизларга кўринмайди. Аслида ҳар бир ҳимоячи шундай ҳаракат қилади. Бугун менга нисбатан қўпол ўйнашди дея олмайман. Бу футбол тўқнашувлар бўлиб туради.

- Иккинчи бўлимда Искандеров ва Каримов ҳужумга ўтиш ўрнига тўпни орқага қайтаришди. Бу сизнинг кўрсатмангизми?
- Ҳисобни очиб олгандан сўнг биз ғалабани сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Шу боис иккинчи бўлимда асосан ҳимояда ўйнашга мажбур бўлдик.

- Ойбек Қиличев жамоага киришиб кета олмагандек туюлмоқда...
- Тўғри, лекин уни туширишга мажбур эдим. Захира ўриндиғимиз у қадар узун эмас. Қиличев ҳали ўзига келади.

- Бугун иккинчи бўлимда ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнадик дедингиз. Агар Эронда ҳам биринчи бўлиб тўп киритсанглар у ерда ҳам чиройли бўлмаган, ҳимоявий ўйин кўрсатиб натижага эришишга ҳаракат қиласизми?

- Бу ўйингача ҳали кўп вақт бор. Биз бугун иккинчи бўлимда чарчаб қолдик, буни тан оламан. Сабаби мавсум боши ва футболчилар ҳали тайёр эмас. Эрондаги баҳсда балки йигитларим яхшироқ ҳолатда бўлишар.

- Бу саволни ўтган йили ҳам бергандим, ўшанда жавоб бера олмагандингиз. Сиз жуда қийин голлар урасиз, лекин оддий вазиятда гол ура олмайсиз?

Игорь Сергеев: - Нега оддий вазиятларда ҳам гол уришни бошладим. Лекин баъзи вазиятларда ўзимни бўш қўярман, лекин барибир охиригача курашаман. Меҳнат қилишга давом этаман.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика