UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  7 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  13 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  33 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  21 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  250

Нўъмон Ҳасанов: “Футболчилар яхши майдонда яхши ўйин кўрсатишади” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Футболчилар яхши майдонда яхши ўйин кўрсатишади”

Суперлига 31-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва клубимиз етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқов қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Ҳар бир мураббий ўз майдонидаги охирги ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлайди. Бугун ҳам шундай мақсадда майдонга тушгандик. Шогирдларимга ҳам буни тушунтиргандим. Аммо ниятимизга етолмадик. Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ўткир Юсупов миллий терма жамоамиз билан Австралиядан учиб келишди. Узоқ парвоз, барибир чарчоқ аломатлари ҳам ўз таъсирини ўтказди. Йигитлардан аниқ паслар билан ўйнашни талаб қилдим. Афсуски майдонимиз ҳолати ҳам чиройли ўйин кўрсатишга панд берди. Олмалиқда кўрдиларинг , яхши майдонда футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Кейинги ўйинимиз Фарғонада, бу ўйинга астойдил тайёрланиб, сўнгги турда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



Жавоҳир Сидиқов: - Бугун ҳар икки жамоага ҳам ғалаба зарур эдик. Биз ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажармаганимиз ҳам панд берди. Охирги ўйинда меҳмонда тўп сурсак ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Мухлисларимизга бизни ажойиб тарзда қўллаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика