UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  1 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  2 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Нўъмон Ҳасанов: “Бугунги ғалабада қизил карточка муҳим аҳамият касб этди” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Бугунги ғалабада қизил карточка муҳим аҳамият касб этди”

Суперлига 2-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва етакчи ўйинларимиздан бири Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Олдинги турда Бухорода мағлубиятга учраган эдик. Ўша баҳсда ҳам ёмон ўйнамадик. Лекин иккинчи таймда гол ўтказиб юбордик. Бу сафар ҳам гарчи сафарда тўп сурган бўлсак-да, ғалаба қозона олдик. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишмоқда.

“Қизилқум” ҳақида гапирадиган бўлсам, яхши шаклланган жамоа. Тажрибали футболчилар бор “Қизилқум” сафида. Навоийликларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Хамид Актамов яхши мутахассис, ўйламанки жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кета олади.

Бугунги ғалабадан қизил карточка ҳам муҳим аҳамият касб этди. Тенг кучли жамоалар ўртасидаги баҳсда бир киши кам бўлиб қолиш мағлубият билан тенгдир.

Жавоҳир Сидиқов: - Чиройли ўйин бўлди. Мухлислар шиддатли баҳснинг гувоҳига айланишди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Боиси, бу жамоалар олдинги турда мағлубиятга учрашганди. Бизда ғалаба бўлган иштиёқ кучли эди. Жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Бугун ҳам иккита ҳужумчи билан майдонга тушдик ва максимал даражада тўп суришга ҳаракат қилдик. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Яхши ўйинларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика