UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51"Манчестер Сити" - "Видад Касабланка". Таркиблар маълум  2 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал"  0 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   1 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  1 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  10 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  6 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  4 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  5 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1

Нўъмон Ҳасанов: "Аслида 5-6 ойда ўргатиладиган нарсани бир ойда ўргатдим" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Аслида 5-6 ойда ўргатиладиган нарсани бир ойда ўргатдим"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Навбаҳор"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.

"Узоқ масофа босиб келган мухлисларга раҳмат айтаман. Менимча бугунги ғалаба уларники бўлди. Про лига вакили "Оқ-тепа"нинг ўйини ёқди, қўрқмасдан бир-бирига пас ошириб ўйнашди. Биз ҳам шундай ўйнашни паслар билан ҳаракат қилишни яхши кўрамиз. Йигитларга раҳмат айтаман. Рақибдан устун келдик. Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Шу бизнинг камчилигимиз бўлиб қолмоқда. "Оқ-тепа"га ҳам ташкилотчилик ва ажойиб майдон танлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Кейинги ишларига муваффақиятлар тилайман. 

Кўраётган бўлсангиз кўп ўйинларда шундай вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ҳамма нарсани биттада ўргата олмайман. Улар ҳам футболчи, мен ҳам инсонман. Жамоа кўряпсизлар чиройли ўйнамоқда, прессинглар қилмоқда. Яна ўргатадиган нарсаларим бор. Секин аста мен истаган ўйин юзага келади. Аслида 5-6 ойда ўргатадиган нарсани бир ойда ўргатдим. Футболчиларнинг ақли ҳам бор, техникаси кучли. Шу боис тезда ўзлаштиришмоқда. 

Азим Аҳмедовни жамоага келганимдан бери марказий ҳимояда ўйнатмоқдаман. Биринчи бор 2013 йил жамоага келганимда ҳам ўшанда Азимни марказий ҳимоядаги ўйинини кўргандим, жамоани Суперлигада олиб қолгандик. Ҳозирги вақтда жамоа бошқарувимга ўтганимдан сўнг биринчи ўйинданоқ уни мудофаа чизиғига ўтказдим. 

Бу кубок мусобақаси. "Оқ-тепа"нинг "Хоразм" ва "Турон" билан ўйинларини кўриб ўрганиб чиқдик. Улар яхши ўйин ўтказмоқда. Биз бугун прессинг қўллаб рақибга имконият бермадик",- дейди Нўъмон Ҳасанов.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика