Номи ошкор қилмаган Саудия клуби Силвага йилига 90 миллион евро таклиф қилди

Alisher
2 июл 2023, 09:16
“Ман Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани бир қатор жамоалар қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирча номи ошкор қилинмаган Саудия Арабистони клуби португалиялик ярим ҳимоячига йилига 90 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилди.

Силва ўтган мавсум 54 та ўйинда 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Шаҳарликлар” футболчисини 75 миллион еврога сотишга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com