UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  4 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  13 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  8 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  66 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  9 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  6 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   15 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  3 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13

Нодирхўжа Юлдашевни табриклаймиз! Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашевни табриклаймиз!

Бугун ҳаммамизнинг севимли сайтимиз "championat.asia" (CA) раҳбари Нодирхўжа Юлдашевнинг туғилган куни. Нодирхўжа бугун 28 ёшни қарши олди.
Шу муносабат билан уни таваллуд айёми билан сайтимиз ходимлари ва ижодкорлари номидан табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз.

Нодирхўжа Юлдашев ижод қилишдан сира тинмайди. Доим изланишда. Сайт учун доим нимадир янгилик олиб киришга ҳаракат қилади. Ҳам ўзи ишлайди, ҳам сайтдаги бошқа ходимларни шунга ундайди. Нодирхўжа фақат ижод билан тўхтаб қолган эмас. Яъни, у фақат ўйинларга бориб, шуларни ёритиш билан чекланиб қолмайди. Имкон топди дегунча савобли, хайрли ишларни ҳам амалга ошириб туради. Уни бемалол ўзбек футболининг фидойиси дея оламан.

Лекин кези келганда бир гапни айтиб кетмасам бўлмайди. Биласиз, йил бошидан бери ўзбек футболини ҳалол йўлга қўйиб олиш борасида кўп гаплар бўляпти. Бунинг учун Нодирхўжа ҳам сайт орқали бўлса-да, ўз чиқишлари билан тинмай жон койитмоқда. "Ҳалол футбол сари" туркумидан ўрин олган мақолалар шулар жумласидан. Лекини шуки, назаримда журналистлардан унинг бир ўзи ҳалол футбол учун елиб-югураётгандек. Чунки бошқа сайтлар ва газеталарнинг бу ҳақда нимадир ёзганини кўрмадим. Айниқса, газеталар юртимизда баҳор фасли бўлишига қарамай, ҳамон қишки уйқуда. Бошқа сайтлар бошида бир ёзишди: олий лига ўйинлари тоза ўтсин дея, аммо шу билан яна жим бўлиб кетишди. Келишилган ўйинларни йўқотиш учун бир марта ёзган билан иш битмайди, керак бўлса йил давомида тинмай ёзавериш керак. Керак бўлса, ёзилган мақолалар тўғри ЎФФ раҳбари Мираброр Усмоновнинг қўлига етиб бориши лозим.

Маъзур тутасиз, туғилган кунга табрик ёзаман деб бошқа мавзуларга ўтлаб кетдим. Аммо бу гапларни ҳозир айтмасам бўлмасди. Чунки менга четдан қараб гўёки Нодирхўжанинг бир ўзи ёлғизланиб қолгандек туюляпти. Уни қўллаб-қувватлаётган (айнан матбуотдаги чиқишлар орқали) бошқа журналистларни кўраётганим йўқ. Балки журналистлар уюшмаси ёки кенгашини ташкил қилиб, ҳамма биргаликда курашгани маъқулдир. Майли, мавзудан чалғимайлик. Хуллас, Нодир, таваллуд айёминг муборак бўлсин. Узоқ умр кўриш насиб қилсин. Доимо соғ-омон бўлгин. Қизларинг, оиланг ва ота-онанг бахтига соғ бўл. Нимаики тилакларинг бўлса, ҳаммаси рўёбга чиқсин. Яна бир бор сайт ижодкорлари ва ўз мухлисларинг номидан туғилган кунинг табриклайман. Омад доимо ёр бўлсин!

Х.Холиқов.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика