UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  0 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  126 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  16 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3

Нодирбек Тўйчиев: "Терма жамоа мухлислар клубига етакчини ҳақиқий ишқибозлар орасидан танлаб олишса яхши бўларди" Янгиликлар

Нодирбек Тўйчиев: "Терма жамоа мухлислар клубига етакчини ҳақиқий ишқибозлар орасидан танлаб олишса яхши бўларди"

Куни кеча ЎФФ мажлислар залида олий лига клублари мухлислар клуби етакчилари билан учрашув ўтказилди.


Ушбу йиғилишда қатнашган "Андижон" мухлислар клуби етакчиси Нодирбек Тўйичев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Куни кеча ЎФФ мажлислар залида олий лига мухлислар клуби етакчилари билан йиғилиш бўлиб ўтди. У ерда мажлисни Азиз Паттахов ва яна бир киши бошқарди. Уларни айтган барча гапларини эшитдик. Шундан сўнг савол-жавобга навбат берилди. Мухлислар навбати билан гапиришаётганда ҳар бирини гапларини бўлиб қўйишди. Мухлисларни гапини эшитиши керакку! Бўлмасам нима учун у ерга футбол мухлисларини чақириб мажлис ўтказишди? 

Йиғилишга Бухородан, Қашқадарёдан, Самарқанддан, узоқ жойлардан мухлислар етакчилари ташриф буюришди. У ерда мухлисларни ҳам бироз айби бўлди. Ҳакамлар масаласига ўтиб кетишди. У ерда мухлислар ҳақида муҳокама қилиниши керак. Ҳакамлар ҳақида эмас. Футбол ким учун? Мухлислар учун. Уларни фикрича бизга Европача мухлислик маданиятини олиб кирмоқчи экан. Биз ўзбекмиз, агарда биз Европа мухлислари қилаётган ҳар хил қилиқлари бизни менталитетимизга тўғри келмайди. 


Терма жамоа мухлислар клубига олдиндан ишқибозлар орасида юрган, ўзимиз таниган, билган инсонни етакчи қилиб тайинлашса бўларди. 


Биз барча футбол мухлислари билан ака-укадекмиз. Ҳаммага бир хил қараш керак, мен унақа қилганман, бунақа қилганман деб мақтаниш билан иш битмайди. Терма жамоа мухлислар клубига олдиндан ишқибозлар орасида юрган, ўзимиз таниган, билган инсонни етакчи қилиб тайинлашса бўларди. Мен ўзимни номзодимни илгари сурмайман. Биз мухлисларга Федерация томонидан қилиб бериладиган шароитларга раҳмат айтаман. Шу ўринда бир неча йил давомида бизга бошчилик қилиб келган Абдураҳмон Фозиловга миннатдорчилик билдириб қоламан", - дейди "Андижон" мухлислар клуби етакчиси Нодирбек Тўйчиев.



Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика