

Унда ўзбекистонлик бир қатор шахматчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 13 турдан иборат чемпионат якунига кўра, ҳамюртларимиз ичида Нодирбек Абдусатторов 9,5 очко тўплаган ҳолда, 1-ўринни эгаллади.
Шундан сўнг у билан бир хил очко тўплаган россиялик Ян Непомняший тай-брекда ўзаро куч синашди ва ғалабага эришиб, жаҳон чемпионига айланди!
Қайд этиш лозимки, Нодирбек чемпионат давомида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен, шунингдек Левон Аронян каби шахмат юлдузларини мағлубиятга учратди.
Жаҳон чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторов қанча мукофот пули ишлаб олди?



