UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Нодирбек Абдураззоқов: "Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз" Янгиликлар

Нодирбек Абдураззоқов: "Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз"

U-20 Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасида Исроилга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон термаси футболчиси Нодирбек Абдураззоқов ўз фикрларини билдирди.


- Гватемала устидан қозонилган ғалаба ва плей-офф босқичи билан табриклаймиз. Гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйин қандай ўтди?

- Худога шукур, ютиб олдик. Ўйин биз учун ҳар тарафлама яхши ўтди. Статистика томонлама ҳам, ўйин бобида ҳам чиройли ўйин кўрсатдик.

- Майдонга тушиб, гол урдингиз ва у голдан кейинги эмоциялар зўр чиққанди. Лекин, афсуски, гол офсайд туфайли ВАР ёрдамида бекор қилинди...

- Гол ура олдиму, афсуски, ҳисоблашмади. Голни бизнинг негативчиларимизга, илк навбатда ота-онамга, яқинларимга ва иккинчи навбатда барча негативчиларга бағишламоқчи эдим.

- Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги барча учрашувларини Сантяго дел Эстеро шаҳрида ўтказди. Шаҳардан қандай таассуротлар олдингиз?

- Шаҳарга чиқиб айлана олмадик. Чунки бунга вақтимиз ҳам бўлмади. Лекин биз бўлиб турган меҳмонхонадаги инсонлар жуда самимий экан, қўлидан келганча яхшиликлар қилиб, ҳар томонлама ёрдам бериб туришди. Мухлислар эса ҳақиқатдан ҳам футболни тушунадиган мухлислар экан. 

- Ўзбекистон термаси плей-офф босқичида Исроил билан куч синашади. У жамоага қарши тайёргарлик қандай кетмоқда? Жамоада кайфият қанақа?

- Ҳар ўйин олдидан рақибни чуқру ўрганамиз. Жамоадаги кайфият аъло даражада. Барча яхши кайфиятда. Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз.

- Ўзбекистон термасининг потенциали қайси босқичгача етади деб ўйлайсиз?

- Худо хоҳласа, барчасини амалда кўрсатамиз. Барча футболчилар билан бирга энг юқори мақсадларни кўзлаганмиз. 

- Жамоатчиликда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган интервью ҳақида нима дейсиз? Уни қандай қабул қилдингиз?

- Тўғриси, ўша пайтда бунга унчалик аҳамият ҳам бермадим. Аслида футболчилар бундай нарсаларни ўйламаслиги керак деб ўйлайман. Биз майдонда ҳаракат қилишимиз керак. Журналист билан гаплашиб олдик, кейинги сафар саволларга сал хушёрроқ бўлиб олсалар бўлди. Орамизда ҳеч қандай гаплар йўқ. Барчамиз Худонинг бандасимиз, хато қилишга ҳаққимиз бор.

- Исроил билан ўйиндан олдин мухлисларга тилакларингиз.

- Бизга мухлислик қилишда давом этишсин. Менимча, Осиё чемпионатидаги муваффақиятимиз сири ҳам шунда. Ота-оналаримиз, мухлисларимиз доимо дуо қилиб туришди. Барча гап дуода деб ўйлайман. Яхшилаб дуо қилиб турсангиз, барчаси яхши бўлади. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика