Нкунку ПСЖга ўтишга яқин

Omonjon To`xtamirzayev
7 янв 2025
Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, ПСЖ "Челси" футболчиси Кристофер Нкункуни Францияга қайтармоқчи.

Бироқ парижликлар ҳозирча трансферни лондонликлар билан муҳокама қилмаган.

Ўз навбатида, "аристократлар" Нкунку кетишини истамаяпти. Клуб ушбу трансфер амалга ошишида футболчининг ўзи ташаббус кўрсатишини истамоқда.

Кристофернинг "Челси" билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Бен Жейкобс "Твиттери"