Никола Риццоли ВАР хато ишлаганини тан олди
13 янв 2020 19:59
Янгиликлар
Никола Риццоли ВАР хато ишлаганини тан олди
Италия ҳакамлар қўмитаси раиси Никола Риццоли "Интер" - "Аталанта" учрашувида ВАР хатога йўл қўйганини тан олди.
Миланликлар ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ўз жарима майдончаси ичида йиқилиб тушаётган пайтида рақиблари футболчиси Рафаэль Толоининг оёғидан ушлаб олган ва шу тариқа рақиблари гол уриши учун ҳалақит берди.
"ВАРда ишлаётган ҳакам ноҳақ эди. Рокки ажойиб ўйинни ўтказди. "Сан Сиро"даги хато - инсонийлик фактори, ВАР эса бу ҳолатни кўриб чиқмади.
Рокки атайин видеони кўришни истамагани ҳақида ўқидим. Йўқ! Хатолар тўғриланса, барча ҳакам бундан хурсанд бўлади.
Албатта, технологиялардан фақатгина зарур пайтда фойдаланиш керак. ВАРдаги ҳакам хато қилса, бунга ВАР жавоб бериши керак.
ВАР - янги технология. Биз буни янада яхшилашга ва бош ҳакамнинг ишига бундан-да яхшироқ кўмак бериши учун интиламиз", - деди Рокки.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар