Никола Лазаревич: "Ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилишимиз мумкин эди"
19 апр 2022 14:27
Янгиликлар
Никола Лазаревич: "Ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилишимиз мумкин эди"
"Динамо" жамоасига яхши ўйин учун раҳмат айтаман. Улар бугун бироз ўзгарган таркиб билан майдонга тушишди. Ёш футболчиларга ишонч билдиришди. Жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, вазиятлардан фойдалана олмадик. Нима ўхшамади, таҳлил қиламиз. Қисқаси шундай кун бўлди. Умуман олганда биринчи таймдаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди",- дейди Лазаревич.
- Александар Станилсавлевич ва Гонзаллонинг ўйинида қандай фарқ кўряпсиз?
- Ўзбекистон кубоги орқали кам ўйнаган футболчиларни кўриб оляпмиз. Гонзаллога ҳали бироз куч етишмаяпти. Техник томондан унда ҳаммаси жойида. Ротатциялар қиляпмиз.
- Охирги икки ўйинда Тимур Набиевни туширмоқдасиз. "Динамо" билан учрашувда Бобур, ўтган ўйинда Дмитриевнинг ўрнида ҳаракат қилганди...
- Тимурда яхши иқтидор бор. Юқорида айтганимдек кубок баҳсларида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиляпмиз. У ишлашда давом этиши керак. Поло Комолафега эса мослашиб олиши учун бироз вақт талаб этилади. Ўйлайманки, ҳаммаси изига тушади.
- Эркин Байдуллаев ўйинда ўзига ўхшамади...
- У таркибимиздаги энг тажрибали футболчи. Битта ўйин ҳеч нарсани англатмайди. Олдинда бизни "Олимпик"ка қарши ўйин кутмоқда. Рақиб ёш ва тезкор дриблингни амалга ошира оладиган футболчиларга эга.
Фикрлар