UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Никола Лазаревич: "Ўйин биз кутгандек бўлди" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Ўйин биз кутгандек бўлди"

Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қизилқум" (1:2) учрашуви сўнг меҳмонлар устози фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйин биз кутгандек бўлди дея оламан. Бизга бугун жуда қийин бўлишини билар эдик. "Бунёдкор" яхши жамоа. Жамоанинг ёшлардан таркиб топгани унчалик ҳам аҳамиятга эга эмас. Йил бошидаёқ "Бунёдкор" сифатли футболчилардан ташкил топганини айтгандим. Шу сабаб ҳам биз бугунги ўйинга жуда жиддий тайёргарлик олиб боргандик. Бугун ҳимояда жуда ҳам тартибли ўйнадик. "Қизилқум" бугун ўйиннинг охирига қадар тартиб ва характер кўрсатди.

- Ўйин сўнгида Нестеров ва Станиславлевич ўртасидаги тортишув юзага келди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғриси бу вазиятни кўрмадим. Аммо ўйиндан сўнг улар билан гаплашиб оламан. Бу нарсани албатта ҳал қиламиз.

- Шуҳрат Муҳаммадиев мунтазам равишда марказий ҳимояда ўйнамоқда. Футболчининг ўзи бундан мамнунми?

- Шуҳрат Муҳаммадиевга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. У жамоа учун борини бериши керак. Муҳаммадиевнинг ўзи олдиндан марказда ўйнашини билмаганди. Бобур жароҳат олганди. Шу сабаб ҳам марказга Шуҳратни қўйдик. Муҳаммадиев "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам марказда ўйнаганди. Таъкидлаганимдек, Бобурнинг жароҳатидан сўнг биз Шуҳрат Муҳаммадиевни марказга қўйишни бошладик. Бу унинг позицияси эмас. Аммо заруриятдан у марказда ўйнади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика