UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  1 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  1 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  3 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  87 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  39 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  8 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10

Никола Лазаревич: "Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" (4:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Биринчи навбатда "Динамо" жамоасига раҳмат демоқчиман. Ўйинга тайёргарлик пайти "Динамо"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинини қайта томоша қилдик. Биз рақибни яхши анализ қилдик. Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Ўйлашимча, биз янада қўпроқ вазиятлардан фойдаланишимиз мумкин эди. Ўйинчиларим ўйин охирига қадар тартиб намойиш қилишди. 

- "Локомотив"га қарши ўйинда жамоа 5-3-2 схемасида ҳаракат қилди. Умуман бу тактикада жамоа унчалик ҳам яхши ўйнолмаётганди. Сўнгги ўйинларда эса "Қизилқум" 4-3-3 схемасида ҳаракат қилаяпти ва натижа яхши томонга ўзгаряпти. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, биз рақибларга қарши жуда жиддий тайёрлангандик. Биз ҳозирда 4-3-3 схемада ўйнай оламиз. Сабаби, таркибимизга бир неча янги ўйинчилар қўшилди. Бошида эса биз 5-3-2 схемасида ўйнаётгандик. Биз бошқа тактикаларда ҳам ўйнай олишимизни синаб кўрмоқчимиз. Бир нарсани таъкидлаш лозимки, ўйнайдиган тактик схемамиз албатта рақибдан келиб чиқиб танланади. Бугун "Динамо"га қарши барчаси ўхшади. "Локомотив"га қарши эса схемамиз бошқача бўлганди. Яна қайтараман, барчаси бўлажак рақибга қараб танланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика