Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи

Sherzod Nurmatov
10 дек 2024, 18:37
Бильбаонинг "Атлетик" жамоаси вингери, 22 ёшли Нико Уильямс ёзги трансфер ойнасида "Барселона"га ўтмоқчи.

Манба берган хабарга кўра, Уильямс Каталония клуби раҳбариятига улар сафига ўтишга тайёрлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум бошланишидан олдин “Барселона” вингерга трансфер таклифи билан чиққан, бироқ у "Атлетик"да қолишни истаётганини айтиб, буни рад этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es