Никита Рибкин: "Энди эътиборни ички мусобақаларга қаратамиз"

Narzulla Saydullayev
4 май 2016, 12:11
"Пахтакор" дарвозабони "Ал-Жазира"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
Биз олдиндан кутганимиздек ғалаба қозондик, афсуски нариги баҳсда "Ал-Ҳилол" ғолиб чиқди. ОЧЛдан чиқиб кетдик, энди олий лигада йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришимиз керак.

ОЧЛни тарк этиш ҳақида
Менимча биринчи турда "Ал Ҳилол" билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарганимиз туфайли гуруҳдан чиқа олмадик. Ютишимиз керак эди, бироқ дуранг бўлганди. Йўл қўйган хатоларимиз устида ишлаймиз. Энди эътиборни ички мусобақаларга қаратамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia