UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  3 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  14

Никита Рибкин "Бухоро" йиғинига қўшилди Янгиликлар

Никита Рибкин "Бухоро" йиғинига қўшилди

«Бухоро» жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида селекция ишларини бир зумга ҳам тўхтатаётгани йўқ.

Жамоа лагерига бугун Никита Рибкин келиб қўшилди. Мухлисларга яхши маълумки, ушбу дарвозабон сўнгги йилларни «Қўқон-1912» жамоасида ўтказиб келаётганди. Рибкин бугун «Бухоро» машғулотларида иштирок этди.

Дарвоқе, футболчилар билан шартнома имзолаш жараёни давом этмоқда. Ўтган йили «Динамо»да ўйнаган Сардор Сулаймонов билан клуб ўртасида битим имзоланди. Шу тариқа иқтидорли ҳужумчи жорий йилги чемпионатни «Бухоро» таркибида ўтказадиган бўлди. Бундан ташқари ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган, Бобур Омонов, Тоҳир Шамшитдинов, Санъат Шихов, Нозим Умуров ҳамда Раббимжон Ҳасанов билан ўртадаги келишув яна бир йилга узайтирилди.

Шунингдек, мураббийлар штаби бухоролик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб қолган Владимир Баенкони ортга қайтариш мақсадида айни дамда музокара олиб бормоқда.  

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика