UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Никимбаев Championat.asia сайтининг мухлисига жавоб берди Янгиликлар

Никимбаев Championat.asia сайтининг мухлисига жавоб берди

Бугун, 15 июнь куни Алишер Никимбаев Равшан Эрматов ҳамда Звонимир Бобанларнинг фаолиятидаги ўзгариш ҳақида фикр билдирди.

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман"


Ушбу фикрлар сайтимизда эълон қилингандан сўнг, мазкур хабар остида "R. Marquez II" никли мухлисимиз Никимбаевга қуйидагича савол йўллаган:

"Алишер ака. Агар сиз фикрларни ўқисангиз (сиз уларни ўқийсиз), айтинчи, нега Ўзбекистон куз-баҳор тизимига ўтмайди. ОЧЛдаги барча рақибларимиз қишда ўйнашадику. Биз ҳам ғарб минтақасида ўйнаймиз".


Алишер Никимбаев ушбу фойдаланувчимизга шундай жавоб қайтарган:

"Бунга ЎФА ёки ПФЛ номидан жавоб бера олмайман, чунки саккиз йилдан бери Ўзбекистон футболи тизимида ишламайман, шу сабабли шахсий фикримни билдираман. Ўзбекистонга куз-баҳор тизимига ўтишдан фойда йўқ, чунки бизнинг иқлим шароитимиз Яқин Шарқникидан фарқ қилади. Бизда қиш фаслида футбол ўйнаб бўлмайди. Бироқ Яқин Шарқда айнан шу ойларда футбол ўйнаш учун жуда яхши об-ҳаво бўлади. Ва аксинча, биз июнь ва август ойларида футбол учрашувларини ўтказа оламиз, Яқин Шарқда эса ҳаво ҳарорати юқорилиги туфайли бунинг иложи йўқ.

Яна бир нарса. Тез орада ОФК Чемпионлар лигаси ҳам куз-баҳор тизимида ўтказилиши мумкин. Ўшанда Ўзбекистон клубларида устунлик бўлади, чунки турнир бошланаётганда жамоаларимиз яхши формага кириб олган бўлади".

Рейтинг: +79   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика