UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  97 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Эрматов масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ва "Милан" афсонаси Звонимир Бобан ҳақида фикр билдирди.

"Равшан Эрматов ва Звонимир Бобан. Жаҳонга машҳур ҳакам ва футболчи. Кеча уларнинг ҳаётида катта ўзгариш юз берди. Уларни фақатгина ўзгариш рўй берган вақт бирлаштирмайди. Бобан ФИФА бош котиби ўринбосари лавозимини тарк этди ва "Милан"нинг бош директорига айланди.

Эрматов эса кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вақтинчалик вице-президенти этиб сайланди.

Уларнинг иккиси ҳам минглаб инсонлар орзу қиладиган ишдан воз кечишди. Бобан ўзи футбол юлдузига айланган клубга қайтди. Эрматов миллий футболимизни ривожлантириш масъулиятини ўз бўйнига олди.

Бобан дунё футбол ташкилотининг учинчи даражали раҳбарларидан бири эди. Аммо севимли клубига қайтиш учун бу мансабдан воз кечди. Эрматов ўзининг тўртинчи жаҳон чемпионатига - жаҳон футболи тарихидаги рекордига интилаётган эди, бироқ янги иши учун у ҳакамлик фаолиятини муддатидан аввал якунлайдиган бўлди.

Мен "Милан" мухлиси эмасман, шу сабабли Бобан қандай қийинчиликларни бошдан кечиришини билмайман. Аммо Эрматов янги вазифасининг масъулияти ва қийинчиликларини тасаввур қиляпман.

Икки йил аввал ўзбек футболи катта таъмирлашга муҳтож эди, бугун уни қайтадан бошлашга тўғри келади. Вазифа қийин, бироқ уддалса бўлади. Асосийси, Эрматов олдида турган вазифаларни жуда яхши тушунади. У айнан нимани алмаштириш кераклигини билади. Шу билан бирга, у миллий футболимиз равнақи йўлида ишлашга тайёр ва қодир бўлган мутахассислар етарлича эканидан хабардор. Яна бир муҳим нарса: Эрматовда Ўзбекистон футбол жамоатчилиги ишончи бор, бу унга янги ишда ёрдам бериши керак" - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика