UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  13 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Ниҳоят, Ироқ терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди Янгиликлар

Ниҳоят, Ироқ терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

ЖЧ-2022 саралаш ҳал қилувчи босқичида ўйнайдиган Ироқ терма жамоасига бугун янги мураббий тайинланди.

Яхши биласиз, саралашнинг иккинчи босқичидан олиб чиққан Сречко Катанец ўз хоҳишига биноан Ироқ термасини тарк этди. Ўтган вақт давомида Ироқ футбол федерацияси бир нечта номзодларни ўрганиб чиқди ва якунда нидерландиялик мураббий Дик Адвокат номзодида тўхталди. 

73 ёшли мутахассис шу йилнинг май ойида мураббийлик фаолиятини якунлаганини маълум қилганди, бироқ Ироқ футбол федерацияси томонидан таклиф бўлгач, яна ўз ишига қайтишни лозим топди. Дик Адвокат Ироқда фаолият олиб борадиган дастлабки нидерландиялик мураббий бўлади. 

Машҳур мураббий билан ЖЧ саралаш учинчи босқич охиригача шартнома имзоланди. Агар Дик Адвокат Ироқни жаҳон чемпионатига олиб чиқадиган бўлса, 300 минг доллар бонус олади. 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика