"Ницца" "Барселона" футболчисини харид қилади

Alisher
22 май 2021, 11:56
"Ницца"да ижара асосида ўйнаётган "Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибонинг Франция клубига тўлақонли асосда ўтиш эҳтимоли бор.

Каталонияликлар 21 ёшли франциялик футболчининг сотувидан 8 миллион евро миқдорида маблағ олишмоқчи.

Тодибо мавсумнинг илк қисмини ижара асосида "Бенфика"да ўтказди.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/RomainCG75