UZ

Сўнгги янгиликлар

05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  96 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  12

Неймарнинг янги мавсумда қайси жамоада ўйнаши аниқми? Янгиликлар

Неймарнинг янги мавсумда қайси жамоада ўйнаши аниқми?

"Барселона" раҳбариятига Неймарни кетиши ҳақида огоҳлантириш бўлган, аммо улар бунга ҳеч қандай реакция қилишмаган, дея хабар бермоқда "Sport.es" нашри.


Неймар масаласи бўйича июль ойининг бошларида "Барселона" раҳбариятига маълум қилишган. Бироқ каталонияликлар футболчи ПСЖга ўтаётгани ҳақидаги гапларга парво қилишмаган. Сабаби, улар ПСЖ клуби Неймарнинг шартномасида кўрсатилган 222 миллион еврони тўлашларига ишонишмаган.

Матбуот Неймарни ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалгач, "Барселона" президенти ҳамда Неймар ўртасида таътилдан кейин учрашув бўлган. Бунга қадар эса Неймарнинг отаси ПСЖ вакиллари билан фаол музокара ўтказган ва шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Неймар эса "Барселона" президенти билан бўлган суҳбатда жамоада қолиши ҳақида ҳеч нарса демаган.
Кейинчалик эса "Барселона" ташвишга туша бошлаган. Шундан сўнг жамоа футболчилари Неймарни қолишга кўндиришга уринишган.
Аввалига улар буни уддаладик деб ўйлашган, аммо футболчи барибир ПСЖга ўтиш эҳтимоли катталигича қолмоқда.

Тез орада ҳаммаси расман маълум бўлиши кутилмоқда.
Испания нашрларининг ёзишича, Неймар катта эҳтимол билан келаси мавсумни Ла Лигада бошламайди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика