Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Khoja
18 ноя 2024, 08:17
«Ал Ҳилол» футболчиси Неймарнинг агенти Пини Захави бразилияликнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Неймарнинг «Ал Ҳилол»дан кетиши ҳақида ҳеч қандай музокаралар олиб борилмади. Унинг саудияликлар билан шартномаси бор ва у бу ерда бахтли. Неймарнинг келажаги борасида мен ва унинг отаси аниқ маълумотга эга инсонлармиз. Унинг «Сантос»га ўтиши ҳақида гап-сўзлар қаердан чиққанини билмайман. Немяр «Ал Ҳилол»да қолади», — деб фикр билдирди Захави.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2023 йилнинг ёзида «Ал Ҳилол»га кўчиб ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›