

Мазкур учрашувнинг 28-дақиқасида Неймар дортмундликлар дарвозасини ишғол этиб, голни худди Эрлинг Холанднинг Германиядаги "дзен" услубидаги нишонлаши каби такрорлади.

Маълум бўлишича, 19 ёшли форвард Париждаги меҳмонхонага келиб жойлашганидан кейин, снэпчатдаги саҳифасида, “Менинг шаҳрим, сеники эмас”, деб ёзилган изоҳи билан "PARIS" ёзувли расм жойлаган.

Бу эса Неймарга маъқул келмади ва у Холандга ўйин давомида ҳамда ундан сўнг ҳам ўзига хос жавоб қайтарди. Бразилиялик instagram'даги саҳифасига, "Париж - бизнинг шаҳримиз, сеники эмас", дея пост қўйди.

Беллашув якунлангач эса парижликларнинг деярли барча аъзолари Эрлингнинг ҳаракатини такрорлашди ва кийим алмаштириш хонасида ҳам бу юз берди.

Акмурзаев Элдор тайёрлади



